Latest news

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..." News

Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..."

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков "Чиксереда"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Туркия йиғинидаги дастлабки учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, бу бизнинг ушбу йиғинимиздаги дастлабки ўйинимиз. Биринчи учрашув учун нормаль ҳолат. Биринчи бўлимда янги келган йигитларни кўриб олдик. Жамоамиз аъзоларининг бир-бирларини тўлиқ тушуниб, жамоавий ўйнашлари учун ҳали бироз вақт бор. Умуман олганда, қониқиш ҳосил қилдим. Қаердадир ташаббусни бериб қўйдик, аммо кўпроқ тўпга эга чиқдик. Ҳали ишлашимиз керак, асосийси, жамоамизда потенциал бор.

- Биринчи бўлимда "Андижон" таркибида майдонга тушган 3 нафар легионер ҳақида...

- Ҳозирча легионерлар жамоага тўлиқ киришиб кетишгани йўқ. Умид қиламанки, кейинги ўйинга янада яхшироқ ўйин кўрсатишлари керак. Улар савияли ўйинчилар. Фақат функционал ҳолатини яхшилаш керак, умуман олиб қараганда ёмон эмас.
Руминия жамоасини тажовузкорлиги ва чидамлилиги кўринди. Улар ҳам ёмон эмас. Футболчилари ўз жойларини алмашиб ҳаракатланишди. Менимча, иккинчи бўлимда қизиқарли ўйин бўлди. Асосийси, жамоамизнинг ҳолатини ва хатоларимизни кўриб олиб, улар устида ишлаш эди. Бу томондан яхши ўйин бўлди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика