Latest news

11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   0 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  1 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  4 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  8 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  3 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  17

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик" News

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Бунга ортиқча таъриф шарт эмас. Ўйин мен кутгандек ривож олди, яхшиямки футболчиларимиз характер намойиш этишди. Барча режаларимиз амалга ошди дея олмайман, аммо футболчиларим олдида шляпамни ечаман. Йигитлар жасорат кўрсатишди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида.

- "Андижон" ўз тарихида илк маротаба сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бироқ жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилаётгандек. "Машъал"га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жамоа суст ўйин намойиш этган эди..

- Айрим бир вазиятларда жамоам оқсамоқда. Биз ўйин давомида етакчилик қилишни режалаштирмаган эдик. Биз ўзимизга мос ўйин ритмини ушлай олишимиз керак. Бизга керакли ўйин ритми рақибга ноқулайликлар туғдиради. Биз кўпроқ ҳимояга таяниб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаймиз. Табиийки, барчаси биз кутганидан аъло даражада чиқмади. Бугун ҳужумда яхши ўйнадик, жами учта гол урдик ва иккитаси стандарт вазиятдан. Муаммолар бор, аммо бугун уларни бартараф эта олдик, деб ўйлайман.

- "Пахтакор" майдонига сафар қилаётган жамоалар кўпинча ҳимоявий услубни танлашади. Бугун "Андижон" ҳимояга таянган ҳолда учта гол уришга мувофиқ бўлди. Бунга сабаб, сиз жамоадаги футболчиларнинг имкониятларидан максимал фойдаланаётганингизни ёки бунга бошқа бир сабаб борми?

- Биз ўйин бошиданоқ паст блок қўлласак, қийналиб қолишимиз аниқ эди. Шу сабабли дастлабки 15 дақиқада сал юқорироқда ҳаракатландик ва агрессивроқ ўйнашга интилдик. Табиийки, имкониятларимиз тўлиқ ўйин давомида бундай ўйнашга етмайди. Айрим бир вазиятларда рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Таянч ярим ҳимоячиларимизнинг майдондаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Катта сир йўқ, барчаси мантиқий ва оддий.

- "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг жамоангиз мавсумда илк маротаба ғалаба қозонганига қарамай, ўйин сифатидан умуман қониқмадим деган эдингиз. "Андижон" бугун ҳам ғалаба қозонди. Бугунги учрашувда ўйин сифати "Машъал"га қарши кечган ўйиндан яхшироқ бўлдими? Жамоангиз намойиш этаётган ўйин бироз бўлса ҳам яхшиландими?

- Қизиқ савол. Бош мураббий сифатида менда икки хил таассурот уйғонмоқда. Бир томондан натижа муҳим, айниқса мураббийга, бошқа томондан эса, футбол мухлислар учун ва мухлисларга чиройли ўйин керак. Агар мухлисларга натижа керак бўлганида, улар 90-дақиқада стадионга келиб, натижани билиб олишар эди. Жамоамиз қурилишда давом этмоқда. Олдинда бизни Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Бош мураббий сифатида мен тезроқ кучайишимизни истайман. Умуман олганда, жамоамиз секин-асталик билан шаклланиб бормоқда. Ёш бола ҳам дарров юриб кетмайди-ку. Болакай дастлаб ота-онасининг ортидан эмаклайди, кейин эса қадам ташлашни ўрганади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Барчаси секинлик билан бўлади. Ўйин сифати яхшиланиши керак, аммо натижа ҳам жуда зарур. Балки мени қўйиб юбора оласизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик. Қуйинглар дейишади-ку(кулади).



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика