Latest news

00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  158 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0

Александр Волков: "Чарчоқ аломатлари сезилди" News

Александр Волков: "Чарчоқ аломатлари сезилди"

Қаршидаги шиддатли ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Александр Волков иштирок этди.
"Ўйинни қайта кўришимиз керак. Бугун чарчоқ аломатлари ўз сўзини айтди. Тезкор гол ҳам режамизга ўзгартириш киритиб юборди. Тўғри имкониятлар бўлди, айниқса стандарт вазиятлардан. Кото жароҳатидан энди тузалган ва тикланиш жараёнида", - дейди Александр Волков.

- Сўнгги ўйинларда Симоненко ва Каримов кўплаб хатоларга йўл қўйишяпти?
- Бугун уларда чарчоқ бор эди. Умумий ҳимоячиларга баҳо берадиган бўлсам, бизда улар секин фикрлайдилар.

- "Бунёдкор" футболчилари томонидан ҳакам томон кўплаб эътирозлар бўлди...
- Футболда киши қизишиб кетади ва хиссиётга берилади. Уч суткадан бери деярли йўлда бўлганлигимиз ҳам бунга сабаб бўлди. Бундай паллада футболчиларимизни тўғри тушунишимиз керак.

- Бугун ҳам жамоангиз "Ал Ҳилол" билан бўлиб ўтган учрашувдаги каби яратилган имкониятлардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Асабни жойига қўя олиш керак. Футболчилар ўз танлаган позицияларида тўғри зарба бера олишлари лозим. "Ал Жаиш" билан ўйинда Симоненко шундай ҳаракат қилган эди. Бугун эса "Насаф" футболчилари.

- Японни асосий таркибда кўрмаяпмиз?
- Легионер бу пул дегани (залда кулгу).

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика