Latest news

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман" News

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман"

ОЧ 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Волков иштирок этди.
- "Ал Ҳилол"ни 1/4 финалга чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли ғалабага эришишди, - деб гап бошлади Волков.

- Ҳимоя чизиғингиз ҳақида нима дея оласиз? Бугун улар кўплаб вазиятларда "Ал Ҳилол" ҳужумчиларига имкон беришди. Бундан ташқари қанот ярим ҳимоячилари ҳам ўйнай олишмади.
- Биз олдиндан режалаштирган ҳаракатларни амалга ошира олмадик. Мен ҳимоя ёки қанот ярим ҳимоячиларини алоҳида гапирмоқчи эмасман. Ютқаздикми демак бутун жамоа хато қилди. Бундай муҳитда ёш футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишгани сезилди. Баъзи футболчиларимиз илк бор бунчалик кўп мухлис олдида тўп тепишди. 

- Сиз ишлаб чиққан режани амалга оширишга нима тўсқинлик қилди? Футболчиларингиз амалга ошира билишмадими ёки сиз уларга буни етказиб бера олмадингизми?
- Баҳс кўрсатиб берди, биз ўзимиз истаганчалик ўйнай олмадик. Бунга албатта мезбонлар ҳам имкон беришмади. Доим бажариб келган ишимизни янада кучайтиришимизни айтгандим. Аммо буни бажара олмадик.

"Ал Ҳилол" учун хурсандман. "Ал Иттиҳод"ни эмас айнан шу жамоа мухлисига айландим. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилайман. ОЧЛда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар айнан "Ал Ҳилол", - деб ўз фикрларини тугатди Александр Волков.

Хабар "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика