Latest news

15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  0 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик" News

Александр Стоймирович: "Жорий мавсумдаги дастлабки ғалабага эришдик"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Жорий мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, секин асталик билан ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз. Футболчилар ҳам ўйин услубига кўникиб боришмоқда. Жамоа сардорисиз ўйнамоқдамиз ва Турсуновсиз ўйнаш осон эмас. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда Санжар қайтади. "Олимпик" жамоасига юқори баҳо берган бўлардим. "Олимпик" ўйинини тизимлаштирган жамоа.

- "Локомотив" жамоасига ҳужумчи етишмаётгандек? Жамоа фақатгина стандарт вазиятлар ва пенальтидан гол урмоқда?

- Ҳа, бизнинг жамоада "голеадор" ҳужумчи йўқ. Бироқ бизнинг ўйин услубимиз яққол ҳужумчи майдонда бўлишини талаб этмайди. Яратган вазиятларимизда ҳужумчилар эмас, бошқа позицияда ўйнайдиган футболчилар гол уриши мумкин. Биз кўп имкониятлар яратамиз, уларни голга айлантирсак бўлгани холос.

- Ҳужумчи масаласи ҳакида гапирдингиз, яққол ҳужумчисиз ўйнайдиган жамоалар кўп, аммо реализация бўйича муаммолар бор? Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳа, биз бир нечта яққол вазиятларни голга айлантира олмадик. Абдуллаев ўйин давомида кичик жароҳат олганди ва шу сабаб ўйин сўнгида уни захирага олдим. Мирзаевнинг вазиятида бироз концентрация етишмади. Ҳакимовни бели билан муаммолари бор ва шу сабаб Жасурни асосий таркибга қўймаяпман. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати аъло даражада дея олмайман, афсуски.

- Жамоангиз дастлабки икки турда тўрт очко тўплашга эришди. Кейинги рақиблар эса жуда кучли. "Пахтакор" ўйиндаги камчиликларни кечирмайди. Кейинги рақиб учрашув ҳақидаги фикрингиз?

- "Пахтакор" энг кучли жамоа. Лекин "Локомотив" ўз ўйида ҳар доим ғалаба учун ўйнайди. Биз ўз услубимизда ўйнашда давом этамиз, кейинги учрашув ҳар доимгидек нормал тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалаба футболчиларимизга қўшимча куч ва руҳий туртки беришига ишонаман. Ушбу ғалабадан сўнг ўйинимизни яхшилашда давом этамиз деган умиддаман.






Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика