Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди News

Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон U-16 терма жамоасига устозлик қилган Александр Мочинов 1999–2000 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Миразиз Мирзааҳмедов Ўзбекистон U-19 термасига катта мураббий, Зокир Ҳаётов ва Дилмурод Абдуллаев ёрдамчи мураббий этиб тайинланди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунилари бўлиб ўтади.  

Мураббийлик фаолияти давомида  “Оқ-тепа”, “Бухоро” ва “Обод” клубларида ишлаган Александр Мочинов Ўзбекистон U-19 термасини саралаш босқчига тайёрлайди. Унга ёшлар термасини U-19 Осиё чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубайда БАА U-19 термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйилар 8 ва 10 март кунлари бўлиб ўтади.

Александр Мочинов бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар
: Умид Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”)

Ҳимоячилар: Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Худоёрхон Саъдуллаев (“Насаф”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Хумоюн Абдусатторов (“Бунёдкор”);

Ярим ҳимоячилар: Раҳматилла Мирзааҳмедов (“Бунёдкор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дильшод Саидов (“Насаф”), Жасур Ёқубов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобур Асқаров (“Пахтакор”), Расул Йўлдошов (“Бунёдкор”), Орифжон Ҳакимжонов (“Бунёдкор”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”), Дониёр Абдуманнопов (“Бунёдкор”).

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика