Latest news

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади News

Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу каби халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил қилгани учун ЎФФ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Шунингдек, БАА Футбол Уюшмасига ҳам ташаккур айтаман. Бу йил БАА ёшлари билан иккинчи бор тўқнаш келмоқдамиз. Уларга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади.

Умуман олганда, бугунги беллашув қизиқарли ўтди: пенальтилар бўлди, четлатишлар, курашлар. Мен ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман ва буни ёқтирмайман. Жасур Раҳимовнинг қоши ёрилди ва у дарҳол шифохонага юбоирлди. Унинг ҳолати оғир эмас. Футболчи бугуннинг ўзида жамоа сафига келиб қўшилади.

Футболчилар ҳали ёш ва ҳужумда ўзини бироз йўқотиб қўяди. Бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланмаганини шу билан изоҳлаш мумкин. Ҳимояда ҳам шундай. БАА ёшлар термаси ҳам шундай муаммоларга дуч келганини кўрдик.

Саралаш ўйинлари олдидан ҳимоя чизиғидан хавотирим бор. Кўплаб ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Шунинг учун, ҳимояга эътиборни қаратамиз. ОЧ саралашидаги рақиблар ҳақида маълумотлар топиш қийин, аммо улар бор. Имкон қадар рақиблар ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Александр Мочинов.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика