Latest news

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

"Металлург" Александр Лобанов ҳамда Дамир Темиров билан шартномани узайтирди News

"Металлург" Александр Лобанов ҳамда Дамир Темиров билан шартномани узайтирди

“Металлург” ПФК жамоанинг тажрибали посбони Александр Лобанов ҳамда 2021 йилги мавсумда энг кўп майдонга тушган ярим ҳимоячи Дамир Темировлар билан шартномани узайтирди.

Мазкур футболчиларнинг олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрь куни якунига етаётганди.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Александр Лобанов бу йил бекободликлар сафида 16 учрашувда майдонга тушди ва 1440 дақиқа мобайнида “Металлург” дарвозасини қўриқлади. Тўртта ўйинда у дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 20 та гол ўтказиб юборди ва 4 марта сариқ карточка билан “сийланди”.

Дамир Темиров эса 2021 йилги мавсумда “Металлург”нинг барча 26 учрашувида майдонга тушган ягона ўйинчиси ҳисобланади. У 2138 дақиқа майдондаги фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 4 та гол киритди. 2 та голлик узатмани амалга оширди. 1 марта пенальтидан унумли фойдаланди. 5 марта сариқ карточка “лойиқ кўрилди”.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика