Latest news

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  2 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  4 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  7 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

Александр Лобанов: "Чемпионатнинг очилишини жуда кутдик" News

Александр Лобанов: "Чемпионатнинг очилишини жуда кутдик"

"Қизилқум" билан ўйиндан кейин жамоа сардори Александр Лобанов учрашув хусусида фикр билдирди.

- Чемпионатнинг очилишини жуда кутдик, чунки расмий ўйин ва мухлисларсиз зерикиб қолгандик.

Биринчи баҳс олдидан ҳаяжон бўлди, албатта. Очилиш беллашуви ва жиддий рақиб турарди, аммо ўйин бошланиши билан барчаси ўтиб кетди. Ташаббусни қўлга олдик ва тезда гол урдик. Учрашув боришини назорат қилдик. Яна тўп киритишимиз мумкин эди, бироқ ўзимизнинг хато туфайли тўп ўтказиб юбордик.

Танаффусдан майдонга фақат ғалаба ҳақидаги хаёл билан қайтдик. Ишончли ўйнадик ва рақибга имконият қолдирмадик. Натижани ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман. Мухлислар бизни олға чорлагани учун зафар қучишимиз шарт эди. Ҳар бир баҳсда ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Бу йил ўтган мавсумдаги натижа тасодиф эканлигини исботлашга интиламиз. Олдимизга ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган, - деб таъкидлади Лобанов.


Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика