Latest news

23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  0 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  0 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  8 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

Александр Лобанов: "12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди" News

Александр Лобанов: "12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдирди.

- Саша, Ўзбекистон миллий терма жамоамизни қайси жамоалар билан бир гуруҳга тушишини истамас эдингиз?
- Қайси жамоага тушишимиздан қатъий назар, биз ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма олсак бўлгани. Менимча, бу нафақат футболчилар, балки миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган барча ҳамютларимизнинг ҳам олий орзуси. Шахсан менинг ҳаётимдаги энг катта орзуим ҳам шу. Лекин бу орзуни амалга ошириш осон кечмайди. Биз хоҳлаётган нарсани ушбу босқичга етиб келган 12та терма жамоаси ҳам истаяпти. Учинчи саралаш босқичида эса кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўйлашимча, бизнинг гуруҳга аниқ Эрон терма жамоаси тушади. Билмадиму, лекин ички меним Эрон билан яна тушишимизни айтяпти.

- Шундай бўлсада, қайси жамоа билан тўқнаш келишимизни истамаяпсиз?
- Австралия ва Япония билан бир гуруҳга тушмасак яхши бўларди. Бу икки жамоа ақлбовар қилмас даражада кучли. Буни тан олиш керак. Қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Уларнинг куч ва имкониятлари деярли тенг. Мана шу 12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди.


- Иккинчи саралаш босқичидаги иштирокимиз ҳақида нима дея оласиз? Бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эдими ёки бу максимал ўйинимизми?
- Саралашнинг кетма-кет 7та ўйинида ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу ажойиб натижа. Мураббийлар штаби бизни ҳар бир ўйинга алоҳида тарзда тайёрлашди. Ҳар бир ўйинга худди сўнгги финал учрашувига чиқаётгандек тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир очко йўқотилиши бизга қимматга тушиши ва иккинчи саралаш босқичидаёқ мундиал сари юришимизни тўхтатишимиз мумкин эди. Энди учинчи босқичдаги ўйинларга бундан ҳам кучли ёндашув билан тайёргарлик кўриш зарур. Рақиблар ўзгарди. Уларнинг ҳар бири ЖЧ-2018га боришни мақсад қилган. Яратган ҳаммасини кўриб турибди. Астойдил меҳнат қилаётган жамоаларни ўз марҳаматидан дариғ тутмайди. Биз бу ғалабаларга муносиб эдик ва ҳақли равишда эришдик. Энг муҳими, бизга мухлислар ишона бошлашди. Ана шу ишончни ҳал қилувчи ўйинларда йўқотиб қўймаслигимиз керак. Гуруҳдаги сўнгги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўз квартетимиз ғолиби сифатида ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олдик.


- Гуруҳдаги қайси ўйинни нисбатан қийин кечди, деб ўйлайсиз? Сиз учун кутилмаган сюрпризлар бўлдими?
- Тошкентда Филиппинга қарши кечган ўйин биз учун мураккаб ва асабий руҳда ўтди. Бутун ўйин давомида ҳимояланиш билан банд бўлган жамоа дарвозасини ишғол қилиш осон иш эмас. Сўнгги пайтларда замонавий футболда автобус деган термин пайдо бўлди. Кучсиз ва шу билан бирга меҳмонда айнан натижа учун ўйнайдиган жамоалар ана шу автобус хизматидан фойдаланишяпти. Ёппасига ҳимояга ётиб олиб, чиройли ўйин эмас, аксинча натижа учун ўйнашяпти. Филиппин терма жамоаси худди шу ўйинни бизга қарши учрашувда қўллади. Рақиб сафидаги амплуадошим шу куни ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Фаолиятидаги энг яхши ўйинини ўтказди. Кейин сафарда Баҳрайн билан бўлиб ўтган ўйинни ҳам алоҳида айтишни истардим. Ўша учрашувда биз Баҳрайн билан ўзаро ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйдик. Манамадаги ўйинда рақиб дарвозасини жавобсиз тўрт маротаба ишғол қилдик. Тошкентдаги баҳсда ҳам гарчи кичик ҳисобда бўлсада, ишончли ғалабага эришдик.

- Ўз уйимиздаги ўйинларда кам гол уряпмиз. Учинчи саралаш босқичи олдидан бу ҳолат бизни бироз ташвишлантиряпти. Бу борада фикрингиз қандай?
- Бошқа томондан олиб қараганда, ўша битта гол ҳам бизга уч очкони тақдим этди. Кўплаб хавфли ҳужумларни юзага келтиряпмиз. Бу ҳам ижобий ҳолат. Фақат улардан максимал даражада фойдала олмаётганимиз сиз айтгандек, бироз дилни хира қиляпти. Менга қолса учинчи саралаш босқичидаги ўйинларимизни Пахтакор стадионида ўтказсак яхши бўларди. Ҳар ҳолда шахсан мен учун бу стадион қадрли бўлиб қолган.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика