Latest news

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Александр Крестинин: "Мирлан жисмоний жиҳатдан жуда кучли" News

Александр Крестинин: "Мирлан жисмоний жиҳатдан жуда кучли"

"Навбаҳор" ушбу трансфер ойнасида ўз сафига яхши савиядаги ўйинчиларни қўшиб олмоқда ва шулардан бири Қирғизистон терма жамоаси етакчиларидан бири Мирлан Мурзаевдир.

Мирланнинг фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришига Қирғизистон миллий жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин қандай фикрда экани билан қизиқдик.


- Мирлан Мурзаевни "Навбахор"га ўтиши ҳақида нима дея оласиз?

- Аввалам бор, Ўзбекистон чемпионатига ўтиш унинг фаолиятида олдинга ташланган қадам. Қолаверса, унинг янги жамоаси жуда кучли ва олдига катта мақсадларни қуйган. Мирлан "Навбаҳор"га фойдаси тегишига шубҳа қилмайман.

- У Суперлигага қанчалик тайёр? Балки у чемпионат юлдузи бўла олар?

- Юлдуз нималигини билмайман, чунки бу сўзни кўпроқ журналистлар ишлатишади, биз муррабийлар футболчиларга бошқачароқ қараймиз. Ўйлайманки, Мирланнинг "Навбаҳор"га 

фойдаси тегади, чунки унда жуда катта тажриба бор. Мурзоев жуда кўп лигаларда, жумладан Туркия ва Ҳиндистон лигаларида ҳаракат қилган, шунинг учун ҳам унда халқаро тажриба етарлича.

- Мирлан Мурзаев ҳақида нималарни билишимиз керак? У бизни нимаси билан хайрон қолдира олади?

- Мирлан жисмоний жиҳатдан жуда кучли, чунки у қисқа ва узоқ масофага жуда тез югура олади. Биринчи ва иккинчи қаватларда бемалол кураша олади. Бундан ташқари, у техник 

томондан жуда хавфли, шунга қарамай, у ҳимояга қайтиб ёрдамлашади. Бир сўз билан айтганда, сифатли футболчи.


"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер...

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика