Latest news

22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  5 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  6 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  43

Александр Ежов: "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида қайтдим" News

Александр Ежов: "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида қайтдим"

Про лига 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол"(0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексанр Ежов фикрларини билдириб ўтди.




"Йигитлар ҳаяжонлангани сезилиб турди. Чунки, бир неча учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Ишлашда олдинга интилишда давом этамиз. Футболчилар билан гаплашиб оламиз, бизга ғалаба керак. "Истиқлол"ни ғалаба билан табриклайман. Ютса жамоа ютади, мағлубиятга доим мураббий айбдор бўлади. Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўрдик. Ишлашда давом этамиз, "Хоразм"да футбол ўсмоқда. Йигитлар билан бўлажак режалар, мақсадлар ҳақида гаплашамиз. Биз ҳозир бир мунча қийин ҳолатдамиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

Ҳимоядаги ҳаракатларимизда кўп хатоларга йўл қўймоқдамиз. Биринчи галда ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Боиси олдинги ўйинларга назар солсак жуда кўп гол ўтказиб юборганмиз. Қисқа вақт ичида ҳар томонлама тайёр ҳолатга келишимиз лозим. Мухлислар "Хоразм"дан ғалабалар кутишмоқда, мавсумни бунчалик ёмон бошламаганмиз илгари.

Биз қорақалпоқлик ёки бошқа деб ажратмаймиз. Ҳаммамиз Ўзбекистон фуқаросимиз. Бугун ҳаракат қилган қорақалпоғистонлик футболчиларга эътирозим йўқ, яхши ўйнашди. Фақат жисмоний томондан камчиликлар бор. Ишлаймиз, олдинга қараб ҳаракат қиламиз. Ўз вақтида бу вилоятдан кўп юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Неъматулла Қуттибоев, Мақсатулла Қуттибоевларни ҳурмат қиламан. Дамир Низанов техник томондан ёмон футболчи эмас. Фақат жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Бу умумий жамоага

"Оқ-тепа" жамоаси раҳбарлари Ғанишер ака Шоғуломов, Алишер Шоғуломовга вазиятни тўғри тушуниб мени қўйиб юборишгани учун раҳмат айтаман. "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаш учун келдим",- дейди Ежов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика