Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Александр Ежов: "Шўртан" билан ўйинда мухлисларимиз учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз" News

Александр Ежов: "Шўртан" билан ўйинда мухлисларимиз учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан олган "Нефтчи" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, "Нефтчи" жамоаси билан чемпионат доирасидаги учрашувда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Шундан келиб чиқиб бугун бошқача ўйин намойиш этмоқчи эдик. Афсуски 3 та тўп ўтказиб юбордик. "Нефтчи" ўз олдига Про-лигада чемпион бўлишни мақсад қилган жамоа. Умумий холатда ёмон ўйин намойиш этмадик, курашларга бой ўйин бўлди. Ишлашда давом этамиз.

- Таркибга "Истиқлол" жамоасининг 2 нафар футболчиси қўшиб олинди. Шу ҳақида ҳам изох берсангиз.


- Ҳа биз "Истиқлол"дан Сардор Сотволдиев ва Абдухолиқ Қурбоновни таркибга жалб этганмиз. Улар маҳоратли ва ўйинларда аниқ ҳаракат қиладиган футболчилар ҳисобланади. Кубок ўйинларида ишларимиз юришди дея олмайман, эътиборни чемпионат ўйинларига ҳаракат қиламиз.

- Сўнги турда "Шўртан" билан ўйнайсизлар. Бу жамоани мағлуб этиб энг яхши 3-ўрин соҳиби сифатида кейинги босқичга йўл олиш мақсади борми?


- "Шўртан" билан ўйинда мухлисларимиз учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз пасайиб кетди, шундай бўлса ҳам сўнги турда бизни фақат ғалаба қониқтиради.

- Маҳоратли ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов нега бугун майдонга туширилмади?


- Бу ўйинда унинг йўқлиги билинди. У ўтган ўйинларда қизил карточка олганди. Ёш ҳужумчимизга қийин бўлди. Биз мураббийлар штаби билан Рўзимбойни қўллаб-қувватлаймиз. Унинг "Шўртан" билан ўйинга қадар формасини тиклаб олишига умид қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика