Latest news

15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   0 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  0 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  11 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  15

Александр Ежов: "Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди" News

Александр Ежов: "Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди"

Про лиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Ушбу учрашувда ютишимиз ёки аксинча ютқазишимиз мумкин эди. Рақибни ҳам бир очко билан табриклайман. Умуман олганда баҳс дурангга мос тарзда ўтди. Йигитларда босим кучлилик қилди. Лекин берилган кўрсатмаларни бажаришди. Ҳакамлар ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Уларни назорат қиладиган кишилар бор",- дея гап бошлади Ежов.

- Ўйлаб қўйган режаларингиз амалга ошдими?

- Барчаси ҳам амалга ошмади. Айтганимдек йигитларда босим катта бўлди. Ишлашда давом этамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Майдон идеал ҳолатда эди. Муҳит ҳам ажойиб бўлди. Бунинг учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Кўплаб ишқибозлар орасида тўп тепиш албатта бошқача завқ беради.

- Рақиб жамоа таркибида қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- "Арал Самали"даги Наврўз Алимов ва Азамат Алланиёзовни яхши билардик. Биздан эса Рўзимбой Аҳмедов лидерлик қобилиятини кўрсатишга интилди. Орқа чизиқда эса Ғайрат Ўдаев. Унда кўп нарса ўхшамаган бўлса ҳам ёмон ўйнамади.

- Бугун "Хоразм" воҳа дербисида икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Юқорида таъкидлаганимдек бугун ютишимиз ёки ютқазишимиз мумкин эди. Икки жамоа ҳам очко йўқотгани йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика