Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз" News

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин оган "Янгиер" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамма гувоҳ бўлди, учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккинчи бўлимга келиб ҳужумга ўтдик, вазиятлар юзага келтирдик. Гол уришимиз мумкин эди. Учинчи ўйиндирки ҳужумда ишларимиз юришаётгани йўқ. Боз устига таркибда ротатциялар қилишга мажбур бўляпмиз. Про лига даражаси ўсаётгани учун ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш барибир бошақача завқ беради. Бунинг учун "Янгиер" жамоаси мухлисларига раҳмат айтаман. Ажойиб муҳит ҳосил қилишди. Ўйин ҳаммага ёқди, деб ўйлайман.

Бир очко яхшими ёки ёмонмми мавсум якунида билиб оламиз. Ҳозир очколарни ҳисоблаб бўлмайди. 

Ҳа, қизил карточкалар олиш бўйича биринчи ўриндамиз. Лекин бу жамоада тартиб йўқ, дегани эмас. Футболчиларнинг аксарияти Суперлига даражасида. Масалан Рўзимбой Аҳмедовда иштиёқ ва хоҳиш юқори. Ҳиссиёт гоҳида кўп нарсадан устун келиб қолади. Бу борада ишлаймиз. Жамоада тартиб ва интизом кучли. Айтганимдек йигитларда олдинга интилиш учун хоҳиш катта. 

Бундай қийин ўйинлардан сўнг футболчиларга дам берамиз. Суъний майдонда ўйнаяпмиз. Сарвар Жуманиёзов жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланганди. Яна жароҳат олди. Балки кўпроқ дам олиш имкониятини берармиз",- дейди Александр Ежов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика