Latest news

19:30Суперлига. "Нефтчи" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  34 19:19"Шўртан" — "Насаф". Таркиблар маълум  5 18:57ҚПЛ. Асқаров ва Умаров "Турон"га камбэк эвазига ғалабани тақдим этди  1 18:40"Нефтчи" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  11 18:37"Персеполис" — "Истиқлол Ҳузистон". Ўрунов асосий таркибда  8 18:30АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"га қарши ўйинда очко йўқотди  11 18:08"Реал" — "Валенсия". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  10 17:58"Мес Рафсанжан" — "Нассажи Мозандарон". Яхшибоев асосий таркибда  2 17:53U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга қарши оқ либосда ўйнайди  1 17:39Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва "Сивасспор" ўзаро дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди, Турғунбоев эса...  2 17:32Аёллар футболи. Ўзбекистон халқаро турнирда Хитойга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 16:57РПЛ. "Рубин" "Крилья Советов"га қарши ўйинда 88-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Ашурматов 90+4 дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  1 16:36"Истиқлол" стадиони "Нефтчи" — "Навбаҳор" ўйинига тайёр  5 16:21"Бунёдкор" ўз уйида меҳмон бўлиб "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:14Расул Йўлдошев: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш осон бўлмади"  0

Александар Станиславлевич: «Суперлига ўйинларида энг яхшиларни ким танлаши ҳамда қайси критерияларга асосланишларини тушунмайман ва бу менга қизиқ эмас» News

Александар Станиславлевич: «Суперлига ўйинларида энг яхшиларни ким танлаши ҳамда қайси критерияларга асосланишларини тушунмайман ва бу менга қизиқ эмас»

Яйпандаги ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири нималар деди?

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги «Қўқон-1912» — «Қизилқум» (1:3) учрашувининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган ва жорий мавсум чемпионатда ёрқин ўйнаётган навоийликларнинг сербиялик легионери Александар Станиславлевичнинг фикрлари билан қизиқдик.



«Кечаги ғалабани бутун Навоий аҳлига, жамоамиз мухлислари ва клуб раҳбариятига бағишлаймиз. Мен ҳар ўйинда ишончни оқлашга ва доим жамоамга наф келтиришга уринаман. Самарадорлигимда жамоадошларимни хизмати катта, ҳар бир натижага биргаликда эришамиз. Албатта гол урганим ва қолган голларга ассистентлик қилганим ёқимли. Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонди. Самарадорлигимнинг сири бу жамоавий меҳнат. 


Ўйинда энг яхши бўлмаганим? Энг яхши футболчи дея топилмаганим мени қизиқтирмайди. Мен майдонда ўз ишимни қиламан. Умуман бу ерда энг яхши футболчини ким танлаши ва қайси критерияларга асосланишларини тушунмайман. Қайтараман, мен учун энг муҳими жамоага фойда келтириш. Европада энг яхшиларни экспертлар гуруҳи аниқлайди. Суперлигада ким аниқлайди? Очиғи билмадим ва бу менга қизиқ эмас. Лекин сизларнинг сайтингизда ҳар ҳафта лауреатларни аниқланиши ва дрим тим ташкиллаштирилишидан хабардорман. Энг муносиб баҳони бу ерда «championat.asia» беради, дейишганди. Алдашмаган экан. Ўзбекистон чемпионатида футболдан роҳатланиб ўйнаяпман ва бунинг учун жамоамизнинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Менга Суперлигада ўйнаш ёқмоқда. Чемпионат қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Ҳар турдан кейин пешқадам жамоалар навбати билан ўзгараётгани фикримга исбот.


Шартномам? Менда 1 йиллик шартнома мавжуд. Тўғриси, мен чемпионат давомида трансфер ёки шартнома борасида гаплашиб чалғимайман. Ҳамма диққат-эътиборим «Қизилқум» жамоасига қаратилган. Трансфер ёки шартнома бўйича агентим шуғулланади. Мени ишим майдонда футбол ўйнаш ва жамоага фойда келтиришдан иборат. Ҳозир лигада қисқа танаффус ва кичик таътилдан унумли фойдаланган ҳолда мен ўз оилам бағрига қайтиб, айни пайтда 6 ой кўришмаган болаларим билан вақт ўтказяпман. Айтганча, рафиқам ҳам касбдошингиз, яъни журналист. У ҳам сайтингизни ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизни доимий кузатиб боради», дея ўз фикрларини билдирди Александар Станиславлевич.



Маълумот учун: Александар Станиславлевич қишда Сербия чемпионатидан «Қизилқум»га келиб қўшилган ва Суперлигада ўтказилган 11 ўйинда 4 гол урган ва 7та голга ассистни бажариб, гол плюс пасда 11 очко тўплаган ҳолда катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Александар «Қизилқум»нинг жорий мавсумдаги киритилган 17та голининг 11тасида бевосита қатнашган футболчи.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Муаллифнинг телеграм канали: Интерьюлар олами

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика