Latest news

12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  1 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  0 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  3 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  9 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди News

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди

Гарчи ўртоқлик ўйинида БАА терма жамоаси Лаосни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, бош мураббийнинг ишлари яхши эмас.

Маълум бўлишича, яқин бир неча кун ичида БАА футбол федерацияси италиялик мураббий Альберто Заккеронининг ишини кўриб чиқади. БАА термаси Испанияда йиғин ўтказиб, Лаос билан ўша ерда ўйнади. БАА футбол федерациясига терма жамоанинг бунгача ўтказган бешта ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учрагани ёқмаяпти, қолаверса футболчилар шу ўйинларда атиги учта гол уришди.

Натижада 65 ёшли мураббийнинг курсиси қимирлаб қолди. Терма жамоа бунгача 3-4-3 схемасида ўйнаб келаётганди, аммо Заккерони келганидан бери 4-2-3-1ни танлаяпти ва жамоа ҳимоявий футбол намойиш этмоқда. Қолаверса, Заккерони Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут каби футболчиларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаяпти.

Альберто Заккерони 2011 йилги Осиё Кубогида Япония билан ғолиб чиққанди. У БАА билан (мусобақа мезбони) ҳам шу натижани қўлга кирита оладими? Федерацияни кўпроқ шу савол ўйлантирмоқда. Ўз исмини матбуот орқали ошкор этишни истамаган федерация ходими бу борада шундай деди:

- "Осиё Кубоги бизнинг мамлакатда ўтказилади ва мезбон сифатида ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Лекин Заккерони билан бу ишни бажара оламизми, ҳозир шу ҳақда бош қотиряпмиз. Кўрфаз Кубогида ярим финалгача бордик, лекин биз янада кўпроғини хоҳлаймиз. Испаниядаги йиғин чоғида Тринидад ва Тобагога 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, Андорра билан 0:0 ўйнаган бўлсак, Габонга ҳам мағлуб бўлдик. Агар Заккерони терма жамоага янгилик кирита олмаса, у Осиё Кубогигача ишдан кетиши мумкин".

Италиялик мутахассис ўз лавозимини бўшатиб берадиган бўлса, унинг ўрнига номзодлар бор. Энг асосий номзод сифатида "Ал Айн" бош мураббийи Зоран Мамич қараляпти. Шунингдек, Хенк тен Кате, Руи Фариа каби мураббийлардан бири Заккеронининг жойини эгаллаши мумкин.

БАА терма жамоаси октябрь ойида Гондурас ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Осиё Кубоги эса 5 январь куни Баҳрайнга қарши баҳс билан бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика