Latest news

12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  0 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  0 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  1 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  8 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   0 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  2 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  6 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  2 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  8 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  4 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0

"Алания" мураббийи Гогниев - Жалолиддинов, Шомуродов ва Миржалол Қосимов ҳақида News

"Алания" мураббийи Гогниев - Жалолиддинов, Шомуродов ва Миржалол Қосимов ҳақида

Championat.asia сайти қизиқарли интервьюларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

Хабарингиз бор, кеча Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси Босния ва Герцоговинанинг "Борац" клубига қарши майдонга чиқди. Учрашувни кузатиш учун аренага бир қанча меҳмонлар, футбол мураббийлари, ОАВ ташриф буюришди. Уларнинг орасида Владикавказнинг "Алания" клуби бош мураббийи Спартак Гогниев ҳам борлиги эътиборимизни тортди. футболчилик фаолиятида шу жамоада тўп тепган россиялик мутахассис айни пайтда бошчилик ролини бажармоқда. 

- Спартак Артурович сизни учратганимиздан шодмиз. Эътибор бериб қарадик, учрашувни диққат билан кузатдингиз. Ўйин суръати қандай таассурот қолдирди?

- Кўриниб турибди, жамоалар машғулотларда оғир юкламалар олишган. "Қайрат"нинг рақиби таркибида бақувват, жисмоний томондан ўта бақувват футболчилар бор. Биринчи тайм менга ёқди. Иккинчи бўлимда "Қайрат" ўзига келди ва гол урди. 

- Синчковлик билан кўриб ўтирганингизни ҳисобга олганда, балки қайсидир футболчи эътиборингизни тортгандир?

- "Қайрат" сафидаги ҳимоячининг ҳаракатлари чакки эмас. Ўйинни ўзига олишга ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда, яхши ўйин кўрдик. 

- Бугунги кунда "Қайрат" аъзосига айланган ўзбекистонлик Жасур Жалолиддиновга "Алания" клуби жиддий қизиқиш билдирган экан. Мутахассис сифатида унда қандай сифатларни кўрдингиз?

- Жасурга қизиқдик. Футболчи ажойиб техникага эга. Тезлик, тез қарор қабул қилиш, паслар барчаси жамулжам. Шундай бўлдики, уни қўлга кирита олмадик. 

- Қайсидир маънода Қозоғистон клубига ўтгани тўғри қарор бўлиши мумкин, деб ўйлаймиз. Чунки у легионер сифатида илк бор Москванинг "Локомотив" клубига борганда жуда қийинчиликларга дуч келди...

- "Локомотив" Россиянинг топ-жамоаси. Кучли футболчилар йиғилган клубда рақобат ҳам шунга яраша. Менимча, ҳамма кўрди, Жасур учун жисмоний тарафлама қийин бўлди. Москваликлар таркибига келиб дарҳол ўйнаб кетиш осон эмас.  Жамоа эса уни формага кириб олишини кутмайди. Жасурга омад тилайман. 

- Яққол сезиляптики, ўзбекистонлик футболчилар ҳақида етарли маълумотларга эгасиз. Сиздан яна бир футболчимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳақида сўрамоқчимиз. "Нижний Новгород" унинг учун қанчалик трамплин бўла олади?

- Қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевга оғиз солиб кўрган эдик. Аммо айни паллада у бошқа жамоада. Ушбу футболчи кўпроқ ҳужумкор услубга мослашган. Олдинги чизиқда имкониятлари кенг. "Нижний Новгород"да эса ёпиқ, ҳимоявий ўйин йўлга қўйилган. Менинг фикримча, бор имкониятини кўрсата олмайди. Россия орқали Италияга кетган Элдор Шомуродовда ҳужумчига ҳос барча сифатлар бор. Бундай ҳужумчилар жуда кам. "Рома"да захирада қолаётганини бир томондан тўғри тушуниш керак. У оддий жамоада ўйнаётгани йўқ. Футболчи гоҳида захирада қолади. Умид қиламанки, Элдор мослашув жараёнидан тўғри ўтиб олади. Унинг келажаги ҳали олдинда. 

- "Алания" Владикавказ ҳақида гап борар экан, Миржалол Қосимовни эсламасдан иложимиз йўқ. Валерий Газзаев қўл остида у ажойиб ўйинлари билан маҳаллий мухлислар меҳрини қозона олди. Қосимов владикавказликлар учун қандай шахс ҳисобланади?

- Миржалол Қосимовни Владикавказда ҳали ҳам эслаб туришади. У бизнинг кумиримиз эди. Фақат ижобий фикрлар билдиришим мумкин. У тўп тепган пайтда мен ёш бола эдим. Ўйинларини, стандартлардаги қойилмақом ижросини, майдон марказидаги ўткир пасларини, очиғи, сўз билан таърифлаш қийин. У ҳозир мураббийлик қилмоқда. Қосимов билан ўтган йили Туркиядаги йиғин пайтида кўришдик. Сайтингиз орқали ўзимни саломимни йўлламоқчиман.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика