Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  9 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  29 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

"Ал Қувайт" ёки "Ал Шорта". "Локомотив"га қайси жамоа рақиб бўлади? News

"Ал Қувайт" ёки "Ал Шорта". "Локомотив"га қайси жамоа рақиб бўлади?

Бугун ОФК чемпионлар лигаси плей-офф биринчи босқчи ўйинлари бўлиб ўтади.
Қувайтдаги "Ал Қувайт" - "Ал Шорта" учрашуви (ўйин 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади) ўзбекистонлик футбол мухлислари томонидан қизиқиш билан кузатиб борилиши шубҳасиз. Сабаби ушбу ўйин ғолиби 8 февраль куни Тошкентда "Локомотив" билан беллашади.

"Темирйўлчилар"га қайси рақиб тўқнаш келади? Бу борада ўз уйида ўйнайдиган "Ал Қувайт"нинг имконияти бироз баландроқ.

Ўтган йил сўнгги 5 йилда тўрт бор ОФК кубоги финалига чиқиб уч бор унда ғолиб чиққан "Ал Қувайт" 2011 йилги финалда Қаршида "Насаф"га мағлуб бўлиб кетгани кўпчиликни ёдида бўлса керак.

1960 йилда ташкил топган клуб ўтган мавсумда Қувайт чемпиони бўлган, ундан олдинги икки йилда чемпионатни иккинчи ўринда тугатган. Умумий қилиб олганда "Ал Қувайт" ҳисобида 11та чемпионлик, 9та Қувайт Амири кубоги, 5та Қувайт Шаҳзодаси кубоги, 3та Қувайт Федерацияси кубоги ва 1та Қувайт суперкубоги мавжуд.  

Руминиялик мураббий Марин Ион бошқараётган жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида уч марта (2005, 2007 ва 2008 йиллар) иштирок этган. Учала ҳолатда ҳам жамоа кейинги босқичга чиқа олмаган.

"Ал Қувайт"даги легионерлар: Иссам Жемаа ва Шоди Ҳаммами (иккиси Тунис), Ҳуссаин Али Баба (Баҳрайн), Жавод Некунам (Эрон), Рожериньо (Бразилия).


Ироқда икки марта чемпион бўлган "Ал Шорта" ўтган мавсум 15 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакатда тенгсиз бўлди ва учинчи бор чемпионликка эришди. Клуб 1982 йилда Араб чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.  

Боғдод жамоаси 1932 йилда ташкил топган, ўз ўйинларини "Ал Шорта" стадионида ўтказиб келади. Клуб хўжайини ироқлик Аяд Бинян ҳисобланади.   

Бразилиялик Лоривал Сантос мураббийлик қилаётган "Шорта" Осиё чемпионлар лигасида икки бор (2004 ва 2005 йил) иштирок этган. Худди "Ал Қувайт" сингари гуруҳ босқичи бу жамоа учун ҳам сўнгги бекат бўлиб қолган.

"Ал Шорта"даги легионерлар: Пол Кулибали (Буркина Фасо), Инносент Авоа (Камерун), Кристиано (Бразилия), Ҳамда Ал Масри (Сурия).

Имкониятлар: "Ал Қувайт" фойдасига 70:30.

Сизнингча қайси клуб "Локомотив"га рақиблик қилади? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.


Нарзулла Сайдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика