Latest news

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  3 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик" News

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз интизом ва юқори маҳорат даражасини намойиш этдик, ўзбек жамоасининг хавфли ҳаракатларини бартараф этдик ҳамда ўйинни ўзимизга керакли бўлган тарзда бошқара олдик.

Рақибимизни юқори тезликда ўйнашга мажбур қилдик. Мухлисларни алоҳида табриклайман, улар жамоани кутиб олишдан бошлаб жуда муҳим роль ўйнадилар. Бу Чемпионлар лигасига муносиб ўйин бўлди. Ушбу мусобақада ғалаба қозонишга мухлисларнинг катта иштиёқи бор ва биз жамоа сифатида бу иштиёқни ҳис қиляпмиз. Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонч билан келгандик" - дея фикр билдирди Жорже Жезус "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг.

Жамоанинг бугунги ўйини ва аввалги ўйинлар ўртасидаги фарқ ҳақида:

"Чемпионлар Лигаси менинг шахсий мақсадим. Жанубий Америка минтақасидаги шундай мусобақада ғолиб бўлганман ва Осиёда ҳам ғолиб бўлишни истайман. Фарқ шундаки, февраль ойида биз фақат тикланиш машқларини ўтказдик ва вақт танқислиги туфайли уларни мукаммал тарзда бажара олмадик. Айнан шу ҳолат ўтган ўйинлар билан бугунги ўйин ўртасидаги асосий фарқни юзага келтирди. Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқдамиз"


Жамоанинг кўплаб жароҳатлар фонидаги кейинги ўйинга тайёргарлиги ҳақида:

"Мен бундай мусобақаларда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эгаман. Европада ҳам, Бразилияда ҳам тиғиз жадвал шароитида ишлаганман, бироқ жамоа таркиби кенг бўлиши керак. Бу йил ўйинчилар рўйхати қисқартирилгани сабабли, "Ал-Наср" ва "Ал-Аҳли"да ҳам, бизда ҳам, ротация қилишга имконият камайди. "Реал Мадрид" каби барча етакчи клублар ҳам тақвим зичлиги туфайли кўплаб жароҳатлар билан тўқнашади.

Баъзилар жамоанинг жисмонан тайёр эмаслиги ёки бунга фитнес мураббий айбдор, деб айтаётганини кўрдим. Бундай фикрдагилар яхшиси жим турсин. Масала жисмоний юкламалар билан эмас, уларнинг ўйинлар ва тикланиш орасидаги тақсимоти билан боғлиқ. Айнан тайёргарлик дастурини танқид қилаётганлар бу борада мутлақо ноҳақлар. Улар ҳеч нима тушунишмайди.

Танаффусдан олдин яна бир ўйинимиз бор. Кейинги учрашув мен учун финалга тенг. Мақсадимиз яна чемпионликни қўлга киритиш ва бу жуда муҳим. Осиё Чемпионлар лигаси мен учун алоҳида аҳамиятга эга, бироқ миллий чемпионат ҳам устувор ҳисобланади, шу сабабли футболчиларнинг тикланиши ҳал қилувчи омил бўлади"



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика