Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Ал Файсали" устози Маринос Узунидис: "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор" News

"Ал Файсали" устози Маринос Узунидис: "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор"

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "Ал Файсали" бош мураббийи Маринос Узунидис ва жамоа ҳимоячиси Ҳуссайн Салим иштирок этди.

"Мусобақа бошланганига бир ҳафта бўлди. Бу дегани энди жамоаларда чарчоқ аъломатлари сезила бошлайди. Ўйинлар юқори темпда ўтмоқда. Шу сабаб ҳам биз ўйин жараёнида анчагина ақллироқ бўлишимиз керак. Танамиздан кўра ақлимизни кўпроқ ишлатишимиз лозим. 

Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келаётганимизни яхши биламиз. Адамшмаётган бўлсам, уларнинг мураббийи жамоани ўн йилдан бери бошқаради. "Насаф" ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа. Айнан шу сабаб ҳам юқорида таъкидлаганимдек, ақлли ўйин кўрсатишимиз керак. 

"Ал Садд"га қарши ўйиндаги ғалаба бизни жуда қувонтирди. Бу ОЧЛ мусобақасида жамоа тарихидаги биринчи ғалаба эди. Биз "Насаф"га қарши "Ал Садд" билан ўйиндагидан кўпроқ эътибор қаратимиз керак. Натижа бизга босим юкламайди. Майдонда яхши жамоа сифатида ўз ўйинимизни кўрсатиш биз учун муҳим", – деди Маринос Узунидис.

"Биз мусобақа давомида очилиб бормоқдамиз. Биринчи ўйинда дуранг ўйнадик, иккинчи ўйинда эса ғалабага эришдик. Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Бироқ биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз", – деди Ҳуссайн Салим. 

- "Насаф" бош мураббийи "Ал Файсали"нинг ожиз нуқтаси нимада эканлигини айтди. "Ал Файсали"нинг бунга жавоби қандай?

- Камчилик ҳаммада бор. Менга камчилиги бўлмаган бирор клубни айта оласизми? Дунёдаги исталган клубнинг ожиз нуқтаси, камчилиги бор. Бу бизнинг касбимиз. Ўйинни кўрамиз ва рақибнинг камчилигини аниқлаймиз. Бу мураббийлар, ўйинчилар ва бошқа ходимлар учун нормал ҳолат. Биз айнан шу камчиликлардан қандай қилиб фойдаланиш борасида футболчиларга кўрсатма берамиз. "Насаф"да камчилик йўқ деб ўйлайсизми? Албатта, бор. Биз айнан шу камчиликлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор. 

- Таркибни танлаш борасида ним дея оласиз? 

- Таркиб борасидаги қарорни сўнгги дақиқаларда ҳал қиламиз. Ҳар куни ҳар хил вазият юз беради.  Бу учинчи ўйинимиз. Баъзи ўйинчилар чарчаган бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Бизда яна битта тунги машғулот бор. Ўйин услубимизга келсак, биз футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бизга босим бўлганида узун тўплар билан ўйнашга тўғри келади. Бизга қолса, тўпни кўпроқ назорат қилишни хоҳлаймиз. Бизда кучли ва тезкор ҳужумчилар бор. Агар бўшлиқ пайдо бўлса, албатта узун паслар билан ҳам ўйнаймиз. Аммо нормал ҳолатларда мен жамоага футбол ўйнашларини, тўпга эгалик қилиб, рақибни югуртиришларини топшириқ қилиб бераман. 

- "Ал Файсали"нинг ОЧЛдаги тарихий ғалабасидан сўнг "Насаф" билан ўйинга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

- Айтганимдек, биз камтар бўлишимиз керак. Сабаби ҳозир биздан кутилаётган нарса аслида қўлимиздан келмаслиги ҳам мумкин. Ўйинчиларга келаси ўйин аввалгисидан қийинроқ эканлигини таъкидлайман. Ҳаёт ҳам шундай, эртанги кун кечагидан кўра муҳимроқ. Ўйинга бор эътиборимизни жамлаб, тартибли ҳаракат қилишимиз лозим. "Ал Садд"ни мағлуб қилдик, биз энди катта жамоамиз дейиш нотўғри бўлади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика