Latest news

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

“Ал-Фатҳ” – “Насаф”: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида News

“Ал-Фатҳ” – “Насаф”: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

Tags :  Насаф
“Насаф” эртага, 7 февраль сешанба куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босиқичи доирасидаги учрашувни Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Мазкур учрашув олдидан бугун бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан соат 13:00да ҳар иккала менеджерлари ва расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Бу йиғилишда учрашувни ўтказишга доир умумий масалалар муҳокама қилиниш билан бирга, эртага жамоалар қандай либосларда майдонга тушишлари ҳам ўзаро келишиб олинади.

Матбуот анжуманини соат 16:30да мезбон жамоа – “Ал-Фатҳ” вакиллари бошлаб беришади. “Ал-Фатҳ” жамоасининг расмий машғулоти ҳам олдинроқ бўлиб ўтади, яъни улар соат 17:30 – 18:30ларда ўйинолди расмий машғулотини ўтказишади.

“Насаф” жамоамизнинг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирокидаги матбуот анжумани соат 19:00да бўлиб ўтади.

Жамоамиз расмий машғулотни  соат 19:30да бошлайди. Расмий машғулотлар ўйин бўладиган – “Абдулла Бин Жалави” стадионида бўлиб ўтади.

Соатлар, ўзимизнинг вақт билан кўрсатилган.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика