Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

“Ал-Фатеҳ” ва “Фулад” вакиллари қуръадан мамнунлар News

“Ал-Фатеҳ” ва “Фулад” вакиллари қуръадан мамнунлар

10 декабрь куни ОФК штаб-квартирасида 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Мусобақа старти бағишлаб, маҳаллий вақт билан кеч соат 19:30да иштирокчи клуб вакиллари ва ОФК мутасаддилари тантанали равишда ташкил этилган байрам дастурхони атрофига йиғилдилар. Ҳар бир гуруҳ вакиллари учун алоҳида-алоҳида стол ташкил этилди. Аслида ушбу маросимдан кўзланган асосий мақсад клуб вакиллари бир-бирлари билан ҳозирданоқ илиқ муносабат ўрнатиб, ташкилий масалаларда муаммоларга дуч келмасликларини олдини олиш эди.

Ушбу тадбир баҳона ҳозирча номлари аниқ бўлган икки рақибимиз – Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” ва Эроннинг “Фулад” клуби вакиллари билан яқиндан танишдик. Очиғини айтганда, ҳар иккала клуб ҳам “Бунёдкор”дек Осиёга донғи кетган клуб билан бир гуруҳдан жой олишгани яшириб ўтиришмади. Айниқса, саудияликлар қуръа тақдири уларга “Бунёдкор”ни рўбарў қилганидан жуда-жуда хурсанд бўлишганини айтиб беришди. – “Бунёдкор” клубини Саудия Арабистонида жуда яхши танишади. Сизлар айниқса “Ал-Аттиҳод” билан кўп бор тўқнаш келиб, Саудиядаги футбол мухлисларига танилиб улгургансизлар. Бунда албатта бир пайтлар жаҳонга машҳур номлар билан Саудия Арабистонига ташриф буюрганингиз муҳим омил бўлган. Очиғини айтганда, “Бунёдкор”дек клуб бизнинг ҳам шаҳарчамизга (“Ал-Фатеҳ” Ал-Аҳса шаҳри шарафини ҳимоя қилади - муаллиф) ташриф буюришидан бошимиз осмонга етади, - дейди “Ал-Фатеҳ” клуби менежери Абдулазиз Алафалиқ.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Куала-Лумпур, Малайзия


Саудия Арабистони чемпионати
Эрон чемпионати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика