Latest news

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  9 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

“Ал Айн” – “Локомотив” ўйинидан олдинги матбуот анжумани News

“Ал Айн” – “Локомотив” ўйинидан олдинги матбуот анжумани

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал доирасида “Ал Айн” ва “Локомотив” ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент билан 20:30)да старт олади.

Кеча одатга кўра ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бизга маълум бўлишича, чемпионлар лигаси матбуот анжуманларида дастлаб меҳмонлар иштирок этишарди. Аммо кеча учрашув комиссари аввал мезбон жамоа, кейин меҳмонлар қатнашади дея маълум қилди.

Натижада дастлаб саволларга “Ал Айн” бош мураббийи Златко Далич ва жамоа етакчиси Омар Абдулраҳмон жавоб қайтаришди.

З.Далич: – Осиё чемпионлар лигаси биз учун жуда муҳим турнир ҳисобланади. Бунда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Рақибимиз “Локомотив” миллий чемпионатда биринчи ўринда кетяпти. Уларда кучли жамоа шаклланган. Жамоани бу ўйинга тайёрлаш осон кечмади. Авввалига футболчиларим 20 кун БАА термаси ихтиёрида бўлишди, фақат охирги ўн кундагина биз тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказа олдик.


– Биринчи ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
– Гол ўтказмасдан ғалаба қозонсак хурсанд бўлардим. Чунки бу бизга устунлик беради. Бунинг учун футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишлари, мухлислар эса тинмай қўллаб туришлари керак бўлади. Ўйлайманки, ўйин пайтида мухлислар бизни ёлғиз қолдиришмайди.

– Ғалабага қанчалик ишонасиз?

– Ҳамма қатори мен ҳам жамоам зафар қучишини хоҳлайман. Трансфер пайтида бразилиялик Кайо билан Амир Абдулраҳмонни сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг иккаласи ҳам кучли футболчи ва “Ал Айн”га ёрдам бера олишади. Рақиб таркибида эса Сервер Жепаров бор ва у жуда кучли футболчи.

– Ўйин 19:30да бошланади. Об-ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилиши мумкинми?

– Биз ҳам, рақиб ҳам бир хил об-ҳаво шароитида тўп тепамиз. Менимча, бунинг таъсири бўлмаса керак. “Локомотив” аввалги босқичда “Ал Ҳилол”ни ортда қолдирди. Бу ҳам уларнинг кучидан дарак беради. Муаммо шундаки, “Локомотив” кетма-кет расмий ўйинларда майдонга тушяпти, бизда эса ҳали чемпионат бошлангани йўқ. Мен кўпроқ шундан хавотирдаман.



О.Абдулраҳмон: – Биз ўйинга тайёрмиз. Албатта, ўн кунлик машғулот кам бўлиши мумкин, лекин шунга қарамай ютишга ҳаракат қиламиз. Жамоа босимга тайёр, биз бунга аллақачон ўрганиб қолганмиз.

Шундан сўнг матбуот анжумани навбати мезбон жамоага етиб келди. Бунда “Локо” бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев саволларга жавоб қайтаришди.

А.Микляев: – Биз яна бу мамлакатга келганимиздан мамнунмиз. Чемпионлар лигаси биз учун катта мусобақа, бунда осон ўйинлар бўлмайди. Ўйлайманки, “Ал Айн”га қарши кечадиган иккала учрашув ҳам қизиқ кечади ва якунда биз ярим финалга йўл оламиз.



– “Ал Айн” ҳақида нима дея оласиз?
– Рақибнинг баъзи ўйинларини кўрдик. Кимларни сафга қўшиб олганини ҳам биламиз. “Ал Айн” гуруҳ босқичида “Насаф”га қарши тўп сурганди. Лекин бунга анча бўлди. Жамоа ўйини ҳозир ўзгарган бўлишиям мумкин. БААда ҳали чемпионат бошлангани йўқ, шу боис рақиб бизга сирли кўринмоқда.

– “Локомотив”нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикрингиз?
– Бизда иккинчи давра бошланиб бўлди ва тўртта турда майдонга тушдик. Жамоанинг ҳолати яхши ва энг кераклиси жароҳат олган футболчилар йўқ. Ўтган йил Австрияда йиғин ўтказганимизда бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Мана энди расмий баҳсларда ҳам уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.



О.Зотеев: – Плей-офф турнирларида ҳар бир ўйин катта аҳамият касб этади. Биз “Ал Айн” билан кечадиган баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз – сафардан ижобий натижа билан қайтиш.

– Рақиб тўғрисида фикрингиз?
– “Ал Айн” таркибида кучли футболчилар кўп. Ўз вақтида улардан беш нафарига қарши Ўзбекистон олимпия термаси сафида ўйнаганман. Ҳозир улар миллий терма жамоада тўп тепишяпти.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика