Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  23 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  10 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Акром Комилов: "Тезкор гол ура олсак, уёғи осонроқ бўлишини билардик" News

Акром Комилов: "Тезкор гол ура олсак, уёғи осонроқ бўлишини билардик"

"Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акром Комилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионатнинг биринчи ўйини доимо оғир кечади ва биз бунга тайёр эдик. Рақиб - "Нефтчи", ўтган мавсумда Тошкентда бизни енгиб кетган жамоа эканлигини эслаб, икки баробар куч билан ҳозирлик кўрдик. Бугунги ўйинда барча яхши ҳаракат қилди ва биз ғалабага эришдик. Мавсумни 3 очко билан бошлаш ёқимли.

Тезкор гол ура олсак, уёғи осонроқ бўлишини билардик. Шунингдек, мураббийлар ҳам иложи борича тезроқ гол киритишни уқтиришганди. Буни уддаладик ва ўйин тизгини бизнинг қўлимизда бўлди.

Икки ёки уч тўп фарқи билан олдинда бораётган бўлсак, тўпни рақибга бермай, ўз назоратимизда ушлаб туришимиз тўғрисида учрашувдан аввал мураббийларимиз кўрсатма беришганди", - деди Акром Комилов.

Омонжон Тўхтамирзаев ёзиб олди


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика