Latest news

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  9 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  6 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

Акром Комилов: "Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди" News

Акром Комилов: "Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди"

Эртага Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу баҳс олдидан "Бунёдкор" клуби футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув мухлислар боп бўлишини олдиндан айтиш мумкин. Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлиши аниқ ва ҳар икки жамоа ҳам очко олиш учун баҳс олиб боради. "Навбаҳор" жамоаси ҳозир қандай ўйин кўрсатаётганини барча билади. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Тўғри, эртанги кунги рақибларимизни мухлислар қўллаб-қувватлашади. 

Лекин, биз бунга эътибор қаратмаймиз. Худдики бу мухлислар бизни қўллаб-қувватлаётгандек ҳис қиламиз. Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди. Қайсидир вазиятда ҳимояланамиз, қайсидир вазиятда ҳужумга чиқамиз. Ўйинга қараб мослашамиз. Ўйинни биз бошқаришимизни хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - дейди Акром Комилов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика