Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  16 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Акобирхўжа Шукуруллаев Ўзбекистон кубоги финалида ишлаши мумкин эди. Лекин... News

Акобирхўжа Шукуруллаев Ўзбекистон кубоги финалида ишлаши мумкин эди. Лекин...

Куни кеча Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази Суперлига 25-турида учрашувларни бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди.

Унга кўра Тошкентдаги "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви Акобирхўжа Шукуруллаевга ишониб топширилди. Орадаги воқеалар билан чалғиб мазкур мавзуга оид айрим жиҳатлар ёддан кўтарилди. Келинг бир бошидан бошласак!

Olympic

Superliga. Round 23

26/10/2023, 16:00

0
:
0
Finished

Qizilqum

45'
90'
15'  Abdurauf Buriyev
46'  Saidazamat Mirsaidov (Saidafzalkhon Akhrorov)
46'  Ibrohim Ibragimov (Temur Mamasidiqov)
75'  Жасур Жалолиддинов (Nodirbek Abdikhalikov)
75'  Farruh Muxtorov (Sherzod Esanov)
83'  Otabek Juraqoziyev (Asadbek Juraboyev)
18'  Islom Kenjaboyev
61'  Sherali Juraev (Ilhom Vakhobov)
61'  Murodbek Rakhmatov (Alisher Sanaev)
63'  Ilhom Vakhobov
72'  Akaki Shulaya
77'  Akaki Shulaya
85'  Azizbek Usmonov (Jurabek Mannonov)
85'  Mukhammadali Giyasov (Diyor Rahmatilloev)

"Олимпик" - "Қизилқум" ўйини 

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган мазкур учрашувнинг 72-дақиқасида Акобирхўжа Шукуруллаев "Қизилқум" футболчиси Акаки Шулаяга биринчи сариқ карточкани кўрсатади. Орадан 5 дақиқа ўтиб иккинчи сариқ ва футболчи майдондан четлатилади. Қоидага кўра бу вазиятда VAR иккинчи сариққа аралаша олмасди ва қарор қабул қилиш бош ҳакамнинг ўзига қоларди. Амалда ҳакам Шулаяни қизил карточка билан кийим алмаштириш хонасига кузатиб қўйди


"Қизилқум" учун хушхабар 

2 ноябрь куни бир тур аввал дисквалификацияга учраган Акаки Шулаянинг қизил карточкаси кўриб чиқилгани ва "Андижон" билан учрашувдан аввал бекор қилингани ҳақида хабар чиқди. 

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Олимпик” — “Қизилқум” учрашувининг 77-дақиқасида Қизилқум футбол клуби футболчиси А. Шулаяга учрашув бош ҳаками томонидан  берилган биринчи ва иккинчи сариқ карточка, қизил  карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси билан Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган, деб топилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Олимпик”— “Қизилқум” учрашуви бош ҳаками томонидан Акаки Шулаяга мазкур учрашувда кўрсатилган барча карточкалар ЎФА Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди. Шулая эса кейинги ўйинда майдонга тушиб гол урди. 

ЎзФҲМ раҳбари бу борада нима дейди?

Ҳакамнинг Шулаяга кўрсатган карточкалари хато, деб айтилган бўлса, ўша паллада ЎзФҲМ ҳакамга нисбатан жазо қўлланилгани ҳақида маълум қилгани йўқ Акобирхўжа Шукуруллаев 24-турда бирорта ўйинда ишламади ва шунчаки ўтказиб юборди. Энди эса 25-турда ҳакамга учрашув берилди. Тартиб-интизом қўмитаси ҳакам хато қилганини айтмоқда. Хўш, унга нисбатан жазо қўлланилганмиди? Бу борада ЎзФҲМ раҳбари Лазиз Қўчқоровга юзландик: 

"Ўша учрашувдан сўнг Акобирхўжа Шукуруллаевга нисбатан жазо қўлланилган. У 24-тур ва қолдирилган тур учрашувлари, кубок финалини бошқариш имкониятидан маҳрум бўлди. Хабар берилмагани сабаб, шундоқ охирги пайтларда ҳакамлар четлатилгани боғлиқ хабарлар кўпайиб кетди. Ҳакам эса хатоси учун жазоланган",- дейди Лазиз Қўчқоров. 

Бундан хулоса қилиш мумкинки, Акобирхўжа Шукуруллаев "Олимпик" - "Қизилқум" баҳсида хатога йўл қўймаганида балки "Насаф" - ОКМК ўртасидаги финалида ишлаши мумкин эди.




Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика