Latest news

14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  3 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган" News

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган"

Барчамиз интиқлик билан кутаётган янги мавсум олдидан “Динамо” жамоаси тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, юзлаб мухлислар ва ОАВ иштирокида ўтди.

Янги футболчиларни таништирув маросимидан сўнг “Динамо” жамоаси сардори Акмал Холмуродовнинг бошланаётган Сoca-Cola Суперлигаси баҳслари ҳақидаги фикрлари билан танишдик.

- Авваламбор, барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Бугун тақдимот маросими ажойиб, юқори даражада ўтди. Катта залда юзлаб мухлислар ва вилоят ҳокими иштирокида биз футболчиларни бу даража катта эътибор билан кутиб олишларини кутмагандик. Ишонч учун раҳмат, бундай эътибор ва ишончни оқлаш учун бор кучимизни ишлатамиз.



Янги мавсум олдидан пухта тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Йиғинимиз якунида Суперлигага ўйнашимиз аниқ бўлгач, бу барча футболчиларга ҳам қўшимча масълият ва мотивация берди. “Динамо” катта бир оилага айланган. Менимча, бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда.

Дастлабки турда “Насаф”га қарши ўйнаймиз. Ушбу жамоа ҳурматга сазовор рақибдир. “Динамо” – “Насаф” учрашуви жанговар ва шиддатли ўтишига шубҳам йўқ. Таништирув маросимида юзлаб мухлислардан сездимки, бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган. Ўйлайманки, “Динамо” – “Насаф” учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлиб, самарқандлик ишқибозлар бизнинг “12-ўйинчи”мизга айланишади. Барчани шанба куни “Динамо” стадионига чорлаб қоламан.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика