Latest news

15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  0 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  2 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  3 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  16 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  22 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5

Акмал Холматов “Истиқлол”да News

Акмал Холматов “Истиқлол”да

“Нефтчи” билан хайрлашган тажрибали футболчига олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлаётганди.

Бироқ Холматов эндиликда ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилган кўринади.

Гап шундаки, Акмал Холматовга Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан жиддий таклиф тушган. Шу боис 40 ёшли футболчи айни дамда душанбеликлар сафида шуғулланмоқда. Аммо Холматов расман шартномага имзо чекмагани айтилаётир. Асли тожикистонлик бўлган Акмал бугунги кунда Ўзбекистон фуқароси саналишини кўпчилик билмаса керак. Шу боис уни “Истиқлол” клуби осиёлик легионер сифатида жамоага олишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз “Истиқлол” 2015 йил ОФК Кубоги финалчиси саналади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу жамоа яқин Тошкентга ташриф буюриб “Нефтчи” ва “Олмалиқ” клубларига қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Шунда Холматовни ҳам “Истиқлол” таркибида кўрсак ажаб эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика