Latest news

08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  0 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  6 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  22 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  22 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  9 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  9 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10

Акмал Шораҳмедов: "Мухлислар эртага ажойиб муҳит яратишса биз улар учун янада яхшироқ ўйнаймиз" News

Акмал Шораҳмедов: "Мухлислар эртага ажойиб муҳит яратишса биз улар учун янада яхшироқ ўйнаймиз"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан турли фикрлар янграмоқда.

Финал арафасида мутахассислар, экспертлар ўз муносабатлари билан бўлишаётган паллада биз АГМКнинг тажрибали футболчиси Акмал Шораҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"АГМК билан иккинчи бор финалга чиқдим. Ундан олдин эса "Пахтакор" сафида ҳозирги жамоамга қарши ўйнагандим. Кубок битта учрашувдан иборат бўлгани сабабли куч топса бўлади. "Пахтакор" кучли жамоа ҳам миллий терма жамоамизнинг ўзагини ташкил қиладиган футболчилар жамланган. Эртага ўтган йилги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Финалнинг Наманганда ўтаётгани ҳам қайсидир маънода яхши дея оламан. Муносиб ҳаракат қилиб кубокни қўлга киритиш учун боримизни берамиз. 

Бундай шароитда дейлик ўтган йили лига кубоги финалида еттинчи декабр санасида ўйнагандик. Лекин, у пайт ҳозиргидек совуқ эмасди. Фаолиятимда мавсумлар бунчалик чўзилиб кетмаганди. Совуқда кўпчилик касал бўлиб қоляпти. Ҳар бир ўйиндан сўнг кимларнидир иситмаси чиқмоқда. Кўп жойларда кийиниш хоналарида душлари совуқ. Водийда футбол мухлислари кўп. Фақат Намангандан эмас, Фарғона ва Андижондан ҳам мухлислар келишади. Ишқибозлар ажойиб муҳит яратишса биз улар учун янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз",- дейди Акмал Шораҳмедов.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди, Намангандан "Сhampionat asia" сайти учун маҳсус

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика