Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Акмал Шораҳмедов: “Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади” News

Акмал Шораҳмедов: “Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади”

“Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Чемпионатдаги ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун ушбу учрашув жуда ҳам муҳим эди. Қаршида “Насаф” жамоаси билан дуранг қайд этганмиз. Шунинг учун ҳам ушбу баҳс 6 очкога тенг бўлди. Биз сўнгги ўйинларимизни у қадар яхши ўтказмаётган эдик. Шу сабабдан “Насаф”ни мағлуб этиб руҳан ўзимизга келиб олишимиз керак эди. “Насаф” ҳам кучли жамоа, кейинги учрашувларда уларга омад тилайман.

Чемпионатимизда бироз муддат танаффус бўлганлиги сабабли ўйин ритмидан чиқиб кетгандик. Барча “Бунёдкор” майдони оғир эканлигини билади. Шу боисдан кўп футболчилар жароҳат олишмоқда. Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади. Энг асосийси натижа”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика