Latest news

11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  0 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  3 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  3 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  7 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  5 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди” News

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди”

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа етакчиси ва сардори Акмал Шораҳмедов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган беллашув ҳақида...
- Баҳс икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Боиси, рақибимиз совринли ўринларни қўлга киритиш учун итиляпти. Биз эса, ҳавфли зонага тушиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқдамиз. Суперлигани муноси тарзда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Рақиб кучсиз ўйин намойиш этди деб ўйлайсизми?
“Бунёдкор” кучсизланган демаган бўлардим, мавсум якуни арафасида турнир жадвалига таъсир қилувчи очколар жамғарилиши сабаб барча жон-жаҳди билан очко ишлаш учун курашади. Бундай пайтда натижа биринчи даражага чиқади. Мавсум бошига қараганда, жамоаларда пасайиш кузатилади, ўйини у қадар чиқмаслиги ҳам мумкин.

- Давралар оралиғидаги танаффусда жамоага қўшилган янги футболчилар натижаларга не чоғлик таъсир ўтказяпти?
- Биринчи даврада ўрта чизиғимизда айрим муаммолар кузатилди. Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаев орқали марказдаги бўшлиқ ёпилди. Григалашвилининг асосий устунлиги ўйинни ўз қўлига олади, шунингдек Жасур Яхшибоев ҳам масъулиятни бўйнига олишдан қочмайди.

- Биринчи даврада берган интервьюингизда Миржалол Қосимов ва футболчиларга вақт керак дегандингиз. Сизнингча жамоа мураббийнинг услубига тўлиқ мослашиб бўлдими..
- Албатта. Доим янги жамоага келган инсонга осон бўлмайди.Устига-устак олдимизда осиё чемпионлар лигаси, плей-офф учрашувлари тургани учун жамоа тез фурсатда тузилди. Футболчилар бир- бирлари билан ўзаро чиқишиб кетиши учун вақт зарур эди. Энди кейинги йил барини олдиндан режалаштириб, юқори вазифаларни қўйган ҳолда иштрок этамиз.

- Миллий терма жамоамизнинг оҳирги икки учрашувдаги ғалабасини алдамчи десак ўринли бўладими? Чунки олдинда бизни осиё грандларига қарши баҳслар кутиб турибди...
- Яман ва Сингапурга тўрт, бешта гол уришимизни олдиндан таҳмин қилгандим. Улар бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Уларни мағлуб этиш биз учун оддий ҳолат бўлиши лозим. Мазкур босқичдан фикримча, Ўзбекистон ва Саудия муаммосиз ўтади. Ҳақиқий синов кейинги раунддан бошланади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика