Latest news

09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  0 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  1 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  6 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  3 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  50 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0

Акмал Саитқулов: "Бугун жамоамиз кўтаринки кайфиятда ўйнади" News

Акмал Саитқулов: "Бугун жамоамиз кўтаринки кайфиятда ўйнади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Акмал Саитқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Улар бизни қийин вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бугун жамоамиз чиндан ҳам кўтаринки кайфиятда ўйнадилар. Футболчилар бугун асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Уларда кундан-кунга ишонч шаклланиб бормоқда.

- "Хоразм" жамоасига қарши чемпионат ўйинида худди шу ҳисобда мағлуб бўлгандинглар. Бугун жамоада нимадир ўзгардими? Рақибни айнан ушбу ҳисоб билан ютишни уддасидан чиқдинглар...

- "Хоразм" жамоасига қарши ўтказган ўйинимизни мураббийлар штаби билан таҳлил қилдик. Ўша ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликларимиздан келиб чиқиб хулоса қилдик. Бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди. “Хоразм" жамоаси очиқ футбол ўйнайди, биз ўйинга шундан келиб чиқиб тайёрландик.

- Иккинчи даврада "Шўртан" таркибига янги футболчилар жалб этилиб жамоа янада кучайса, Про-лигада қандай ўринларни мақсад қилаяпсизлар?

- Жамоамизни давралар оралиғида бир қатор маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқчимиз. Мақсадимиз хавфли худудларни тарк этган холда турнир жадвалида тобора юқорига интилиш.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика