Latest news

12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  1 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим" News

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим"

В ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган "Зарангари" - "Иттифоқ-Навоий" 2:3 учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Акмал Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Рақибимиз "Зарангари" яхши шаклланган жамоа, уларни сафарда мағлуб этиш осон бўлмаслигини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу учрашувга тайёргарлик кўргандик, ўйлаган режаларимиз амалга ошди, гувоҳи бўлганингиздек, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Биринчи даврада 10та гол ураман деб мақсад қилганман. Бу борада "Динамо" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан гаров ўйнаганман. Насиб қилса биринчи давра якунига қадар голларим сонини 10тага етказиш ниятидаман.

Ўзим асли Сурхандарё вилоятиданман. Футболчилик фаолиятимни дастлаб Денов туманининг "Чағаниён" жамоасида бошлаганман. Кейинчалик "Сурхон", "Машъал", "Сўғдиёна", "Норин" жамоаларида ўйнадим. 2019 йилнинг бошида ҳозирда жамоамиз сардори Сарвар Холматовнинг таклифига кўра "Иттифоқ-Навоий" жамоаси сафига қўшилдим.

Жамоамиз олдига бу йилги мавсумда А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритиш, Ўзбекистон кубоги учрашувларида муносиб иштирок этишдан иборат. "Иттифоқ-Навоий" футбол клуби раҳбарияти томонидан бизга етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек клубимиз базаси ва жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган замонавий стадионни барпо этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Насиб этса, келажакда "Иттифоқ-Навоий" жамоасини Суперлигага олиб чиқмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика