Latest news

12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  1 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  12 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  9 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  19 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  16

Акбар Усмонов: "Осиё чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди" News

Акбар Усмонов: "Осиё чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди"

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Афғонистон, Тожикистон ва Непал билан кураш олиб борди.

Учала баҳсда ҳам ғалабага эришган футзалчиларимиз 2020 йилнинг 24 февралидан 10 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Ушбу Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришган 5та жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Биз Эрондаги саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамиз аъзоcи Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

- Афғонистон сафида кўплаб форс футзалчилари ўйнаши боис гуруҳдаги энг асосий рақиб Афғонистон эди. Уларга қарши баҳс қандай ўтди?

- Биз учун энг асосийси бу Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш эди. Шу боис гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонишни истадик. Дастлабки турда Афғонистон билан тўқнаш келдик. Бу баҳс жуда ҳам ажойиб ўтди, жиддий тайёргарлик кўрдик ва бу ўз сўзини айтди.

- Гуруҳ аутсайдери Непал билан учрашув биз учун қийин ўтгандек туюлди. Бунга нима сабаб бўлди ўйлайсиз?

- Дастлабки ишончли ғалабадан сўнг Непални худди осонгина ютадигандек эдик. Аммо футболда ва футзалда аччиқ ҳақиқат бор: рақибни ҳурмат қилмасанг албатта жазоланасан. Биз Непалга қарши ўйинда жуда ҳам қийналдик, буни тан олиш лозим. Якунда ғалаба қозона олдик ва бу бизга жуда катта дарс бўлди.

- Тожикистон билан баҳсдан аввал Осиё чемпионатига чиқиб бўлгандинглар. Жамоага нима мотивация берди? Ўйин бошида иккита гол ўтказиб юбординглар аммо якунда йирик ҳисобда ғалаба қайд этилди.

- Йўлланма масаласи ҳал бўлган бўлсада ўртада принципиал рақобат бор эди. Қўшни даватлар ўртасидаги баҳс ўзига хос дерби эди. Шу боис бу баҳсда ғалаба жуда муҳим эди. Учрашувни жуда ёмон бошладик, лекин вақт ўтиб ўзимизга келдик ва якунда бу таблода ўз аксини топди.



- Туркманистондаги Осиё чемпионати учун қуръада Ўзбекистон биринчи саватчада бўлади. Бу биз учун қанчалик ижобий?

- Осиё чемпионатига чиққан барча жамоалар билан танишиб чиқдим. Саватчалар ажойиб кўриниш олган. Лекин кураш жуда ҳам кескин бўлади деб ўйлайман. Ким қайси гуруҳга тушишидан қатъий назар осон ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Чунки ўртада Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўйилган. Биринчи саватчадан ўрин олганимиз қанчалик ижобий эканлигини қуръадан сўнг билиб оламиз.

- Қитъа чемпионати Туркманистонда ўтиши биз учун қанчалик яхши? Ҳар ҳолда иқлим ҳам, вақт фарқи ҳам йўқ. Бундан ташқари қўшни давлатда бизнинг мухлислар кўпчилик бўлади.

- Мухлислар бўлса албатта ажойиб бўларди. Мухлислар қаршисида ўйнаш футзалчиларга қўшимча куч, мотивация беради. Биз қаерда бўлмасин бор кучимизни беришимиз шарт, чунки ватан шарафини ҳимоя қиламиз.

- Жаҳон чемпионатида Осиёга 5та йўлланма берилади. Эрон ва Япония қитъамизда сўзсиз фаворит. ЖЧ йўлида Ўзбекистоннинг асосий рақиблари кимлар бўлади деб ўйлайсиз?

- Шахсан мен рақиб танламаган бўлардим. Лекин обрўси жиҳаидан айтадиган бўлсак Таиланд, Вьетнам ва Кувайт жамоалари кучли жамоалар ва улар билан йўлланма учун курашсак керак.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика