Latest news

15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  0 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  8

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди" News

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди"

Ўтган ҳафтада футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтган мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК клуби ҳимоя қилди. Александр Петров бошчилигидаги жамоа гуруҳда иккита ғалаба ва битта мағлубият билан чорак финалга чиқди. Чорак финалда мусобақа мезбони "Порт ФК" клуби мағлуб этилди ҳамда АГМК ўз тарихида илк бор ярим финалга йўлланма олди. Афсуски ярим финалда Эрон чемпиони "Мес Сунгун"га имконият бой берилди. Учинчи ўрин учун баҳсда олмалиқликлар Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига ютқазиб қўйишди ва мусобақада тўртинчи ўринни банд этишди. Биз Осиё чемпионатида иштирок этиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

- Осиё чемпионатидаги ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мусобақадаги ҳар бир ўйин финалга тенг бўлганини таъкидлаш лозим. Бизнинг гуруҳ "ўлим гуруҳи" эди. Шу боис ҳам ҳеч бир учрашув биз учун осон ўтгани йўқ. Лекин мана шу гуруҳдан чиқа олганимиздан хурсандмиз.

- Осиё чемпионатидаги энг қийин баҳс қайси бўлди ва нима учун?

- Юқорида айтганимдек барча ўйин қийин бўлди. Лекин энг қийини менимча учинчи ўрин учун баҳс бўлди. Чунки учрашув давомида ҳисобда олдинда бориб якунда ютқазиб қўйдик. Жуда ҳам алам қилди. Бироқ барча айб ўзимизда, яхши бошладик ва консентрацияни йўқотиб қўйдик.

- Таиланддаги мусобақанинг ярим финалида Эроннинг "Мес Сунгун" клубига имконият бой берилди. Статистикага муроажаат қилсак Эрон терма жамоаси ва Эрон клубларини умуман мағлуб этмаган эканмиз. Уларни қачон мағлуб эта оламиз?

- Ишонинг жуда оз қолди. Бу бизнинг қўлимиздан келишига амин бўлдим. Чунки бугунги кунда ажойиб авлодга эгамиз. Профессионал тайёргарлик билан ҳар қандай рақибни енгса бўлади ва бу асло баландпарвоз гаплар эмас.

- АГМК Осиё чемпионатида якунда 4-ўринни эгаллади. Шахсан сиз бу натижадан қониқдингизми?

- Нолишга ҳаққимиз йўқ. Лекин медаль билан қайтишга имконимиз бор эди. Афсуски бундан фойдалана олмадик. Мағлуб бўлган ўйинларда яққол ўзимизнинг хатолар туфайли ютқаздик. Бироқ бугунги кундаги футзалимизнинг ҳолатига нисбатан олсак бу ажойиб натижа бўлди.

- Голларингизни ўзгача услубда нишонладингиз. Бу нимани англатарди?

- Кўп мухлислар бу ҳақда илиқ фикрлар айтишди. Кўплаб таниқли футболчиларга ўхшатишди. Албатта бундан хурсанд бўлдим. Мен ҳеч кимга тақлид қилганим йўқ, шунчаки она ватанимга бўлган меҳримни ифодаламоқчи эдим.

- Кўпчилик бу таркиб билан АГМК гуруҳдан чиқишга ишонмаганди. Ниманинг эвазига ярим финалга қадар етиб бординглар?

- Менимча жуда ҳам кучли хоҳиш, футзал ўйнаш учун ажойиб муҳит ва халқимиз ишончи. Чунки биз у ердалигимизда кўплаб мухлислар қўллаб-қувватлаб туришди. Фурсатдан фойдаланиб айнан шу мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман.

- Бир неча йиллардан буён АГМКни бошқариб келаётган Александр Петров қандай мураббий?

- Топ даражадаги мураббий бўлмаслиги мумкин, лекин жуда ҳам яхши инсон. Энг муҳими футзалчиларни яхши тушуна олади ва ўз клуби учун борини беради.



- Сизнингча бу мусобақада АГМК сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Менимча, барча 14 футзалчи. Сабаби барчамиз бир мақсад йўлида тер тўкдик ва бу самара берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендез бугунги кунда Таиландда ишламоқда. Мусобақа вақтида у билан кўришиш учун имкон бўлдими?

- Мендез жуда ҳам ажойиб инсон. У бизни кўргани келди. Ҳаммамиз билан кўришди, ҳазиллашди ва кайфиятимизни кўтарди. Мусобақадаги ўйинларимизни мақтади, камчиликларни айтиб ўтди. У мен учун биринчи рақамли мураббий.

- Осиё чемпионатидан кейин дарҳол Ўзбекистон чемпионатига киришиб кетиш қийин бўлмайдими?

- Бундай юқори темпда ўйнаб келиб қийналмасак керак деб ўйлайман. Бунга тез кунда гувоҳи бўламиз.

- Терма жамоамиз Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан саралашда ўйнайди. Бу рақиблар ҳозирги кунда қанчалик кучли?

- Очиғини айтиш керак, рақибларга паст баҳо бериш катта хато бўлади. Биз саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрамиз ва ҳар бир ўйинга жиддий ёндошамиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йил Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатида дебют қилганди. Навбатдаги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Авваламбор изга кўпла ўқув-машғулот йиғинлари керак. Жиддий жамоалар билан ўйинлар ўтказишимиз лозим. Шунда худо хоҳласа яна Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика