Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  0 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  3 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз" News

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз"

Ёшлар лигасининг 27-турида "Бунёдкор" жамоаси муддатдан аввал чемпионликка эришди.
Ҳикмат Эргашев бошчилигидаги ёш "қалдирғочлар" кетма-кет иккинчи йил лигада тенгсиз бўлишди. Биз бу мавсум "Бунёдкор" ёшлари сафида асосий посбон бўлган Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу мавсум биз учун ажойиб ўтди. Ёшлар лигасида барча ўйинлар жанговор руҳда ўтиб келмоқда. Чемпионликка эришишда аввало бош мураббий Ҳикмат ака Эргашевнинг хиссаси катта деб биламан. Сабаби кўплаб ёш футболчиларга Ҳикмат ака худди отадек бўлиб қолган. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз.  

Аслида "Қизилқум" билан ўйндаёқ ғалаба қозониб чемпионликни нишонламоқчи эдик. Аммо ёшлар лигаси ҳам кутилмаган натижаларга бой.

"Бунёдкор" ёшлари сафида кўплаб қобилиятли футболчилар бор. Нуриддин Ҳасанов жамоа етакчиси сифатида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Миржаҳон Мираҳмадов жамоа тўпурарига айланди. Ҳимоячи Георгий Погосов эса мавсумни яхши ўтказди.

Энг асосийси жамоа жуда аҳил, бунда бош мураббийнинг хиссаси катта", - дейди Акбар Тўраев.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика