Latest news

17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  26 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман" News

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўз майдонидаги ноҳуш серияга 22-турдан "Андижон" билан ўйинда барҳам берди.

Гап шундаки ушбу турга қадар Равшан Ҳайдаров шогирдлари қаторасига 10та турдан бери ўз майдонларида ғалаба қозона олмаётганди. Ушбу учрашувда ғалаба тўпини Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров киритган бўлсада, дарвозабон Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Биз эса ўйиндан сўнг маҳоратли кипернинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Сурхон"даги айни пайтдаги вазият ҳақида

Бутун дунёда пандемия ҳукум сурмоқда. Очколарни йўқотишимизда карантин катта рол ўйнади деб ўйлайман. Чунки, керакли паллада машғулотларни қила олмадик. Шунингдек мураббийлар алмашинуви ўз сўзини айтди десам тўғри бўлади. Кўрган бўлсангиз ҳеч бир баҳсда ўйин томонлама мағлуб бўлмадик. Қаердадир хатолар панд берди, яна қаердадир омад биздан очиқчасига юз ўгирди. 

Маош ва қарздорликлар

Қарздорликлар секин-аста ижобий ҳал қилинишини раҳбариятимиз ваъда берди. 

"Андижон" билан ўйиндаги ғалаба ҳақида

Ушбу ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман. 


Ўз майдонидаги ғалабасиз серия сабаби

Юқорида таъкидлаганимдек машғулотлар ўтказиш, жамоанинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин бўлди. 

Акбар Тўраевнинг ўйинида нима учун барқарорсизлик юзага келди?

Жароҳатлар қийнаб юборди. Алам қиладиган жиҳати йўқ жойдан машғулотларда ҳам жароҳат орттириб олдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Худо хоҳласа аввалги мавқеимга қайтишга ҳаракат қиламан. Мақсадим миллий терма жамоага қайтиш. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокни қўлга киритиш зиммамизга юклатилган!

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика