Latest news

17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  0 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани News

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Мен ўйин ҳақидаги фикрларга ўтишдан олдин ташкилотчиларга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Майдон эгаларига барча шароитларни қилиб беришгани учун раҳмат айтаман. Майдон ҳам сифатли. Бундай ажойиб майдонда ўйин ҳам чиройли кечади. Энди бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, албатта танаффусдан сўнг барча жамоаларга қийин бўлмоқда. Бир ойлик танаффусдан сўнг киришиб кетиш осон эмас. Биласиз жамоамизда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ўйлайманки, таклиф қилинган футболчилар масаласида хатога йўл қўймадик. Таркибда ротатциялар қилдик. Ўйин босим остида ўтди, дея оламан. Биринчи голдан сўнг рақиб очилишига тўғри келди. Биз эса ҳисобдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилдик. Якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Натижа бизни қониқтирди",- дейди Виктор Жалилов.

- Жамоага янги келган легионерлардан қониқдингизми? Коста Гуттинер ва бошқа хорижлик футболчилар ўзларини қай даражада кўрсата олишди?

- Ушбу футболчи Украина чемпионатидан келди. У ерда чемпионат май ойида якунланган. Коста Гуттинер биз билан шуғулланаётганига икки ҳафта бўлди. Функционал жиҳатдан ҳали оптимал формада эмас. Икки ҳафтада ўз устида кўпроқ ишлади

- Азим Аҳмедов бугун ўз жойида ҳаракат қилди ва яхши ўйин кўрсатди. Бу сизнинг кўрсатмангизми ёки ўйиндан келиб чиқиб олдинроқда ўйнадими?
- Мавсум бошида Азим Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнашига тўғри келди. Чунки мазкур чизиқда ўйинчи етишмовчилиги кузатилганди. Таянч ярим ҳимояси унинг жойи. Биринчидан Азимга енгилроқ бўлди, иккинчидан олдинги чизиқ вакиллари ишончлироқ ўйнади. Марказий ҳимоя ва бошқа бўш чизиқларни янги келган футболчилар билан тўлдирдик.

Ҳар бир вилоят жамоалари ўз тарихларидаги яхши натижаларни янгилаш ва такрорлаш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам ҳаракат қилмоқдамиз. Яхши жамоа тузиш учун интиляпмиз. Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринлар учун рақобатлашиб совринли ўринларни эгаллай олсак халқаро майдонда нимадирга умид қила оламиз.

- Эҳсони Паншанбенинг захирада қолдирилиши ҳақида нима дея оласиз?
- У Тожикистон терма жамоасининг йиғинидан сўнг кетма-кет бешта ўйинда майдонга тушди. Жамоаси билан турли давлатларга йиғинларга борди. Кўп куч сарфлади. Танаффусда эса жароҳат олиб қолди. Бу ҳам кутилмаганда рўй берди. У асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Буни яхши биласиз.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика