Latest news

15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  0 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  0 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз, Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  16 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0

Аҳмад Ҳейр Эл Дин: “Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари кейинги босқичга чиқишга яқин” News

Аҳмад Ҳейр Эл Дин: “Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари кейинги босқичга чиқишга яқин”

Tags :  Футзал
Бугун Ливан терма жамоаси 2 – тур учрашувини Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади.

Биз Ливан терма жамоаси футзалчиси Аҳмад Ҳейр Эл Дин билан учрашиб ўйин олдидан интервью олдик.

-  Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозангиздан иккита тўп олиб чиқдинглар. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганда ҳисобда олдинга ўтиб олдинглар. Кунда эса ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдинглар ва ўз дарвозангиздан 4 тўпни олиб чиқдинглар. Ўша ўйиндаги хатолардан хулоса чиқардингларми?

-  Ҳамма ҳам ўзига яраша хато қилади, биз ушбу хатолардан хулоса чиқаришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинда ушбу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Дунёдаги кучли жамоалар ҳам хато қилишади. Ҳеч ким хатолардан кафолатланмаган.

-  Саудия Арабистони ўйин услубини ўрганиб чиқдингларми?
-  Бизнинг мураббийииз испаниялик бўлиб жуда ҳам тажрибали. Биз Саудия Арабистони ўйи тактикасини ўрганиб чиқтик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва бутун ливанликларга буни исботлаймиз.

-  Олдиндаги ўйидан нималарни кутяпсиз?
-  Саудия Арабистони билан аввал иккита ўйин ўтказганмиз. Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонганмиз. Ушбу терма жамоани яхши биламиз. Лекин бугунги кундаги Саудия Арабистони терма жамоаси жуда ҳам кучли ҳисобланмоқда. Буни Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам гувохи бўлдик. Ушбу ўйинга тайёрмиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

-  Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикр билдиасиз?
-  Олдиндан бир нарсани айтиш қийин. Шунинг учун ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Мени фикримча ушбу гуруҳда Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари кейинги босқичга чиқишга яқин турипти.   

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика