Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

АГМК матбуот хизмати: Салом, Наманган! АГМК қаторасига учинчи йил ва тўртинчи маротаба финалда иштирок этади News

АГМК матбуот хизмати: Салом, Наманган! АГМК қаторасига учинчи йил ва тўртинчи маротаба финалда иштирок этади

АГМК жамоаси матбуот хизмати жамоанинг "Насаф"га қарши ўйин шарҳи ва қаторасига кетма-кет тўртинчи финалда қатнашиши хусусида тўхталиб ўтди.

"Наманганда ўтадиган финалга йўлланма берувчи учрашувда АГМК чемпионат грандларидан бири "Насаф"ни таслим қилди. Ўйин жамоамизнинг устунлиги ва ташаббуси билан бошланди. Қатор ҳужумлардан бири ниҳоят самара келтирди. Жокич-Сулаймонов-Ғофуров ташкил этган комбинацияни Баҳром Абдураҳимов муваффақиятли якунлаб, ўйинда АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувда ҳисобни очган жамоамиз беллашувнинг қолган қисмини тактик тарафлама аъло даражада ўтказиб, ишончли ва мустаҳкам ҳимояланди. Валижон Раҳимов ва ҳимоя чизиғимиз "Насаф"нинг хавфли ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Иккинчи таймда АГМК ҳисобни ошириши учун ҳам имкониятлар туғилди. Бироқ Григалашвили, Нурматов, Ватсадзе ва Ғофуровнинг уринишлари голга айланмади.

Шу куни тактик кўрсатмаларни аъло даражада бажарган жамоамиз футболчилари ўйинда ҳакам хуштаги янграгунга қадар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йилдан-йилга кучайиб, шаклланаётган Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК қаторасига учинчи йил Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Шунингдек, АГМК ўз тарихида кетма-кет тўртинчи финалда (Лига кубоги) иштирок этиш арафасида турибди.

Ўзбекистондаги сўнгги тўрт финал АГМК иштирокисиз ўтмаётгани ва финалларда иштирок этиш ёқимли анъанага айлангани тарихий ва қувонарли ҳолат.

АГМК жамоаси том маънода юксалиш ва ривожланиш йўлида. АГМК қисқа давр ичида ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган ва жиддий вазифаларни бажарадиган юқори даражадаги жамоага айланмоқда. Бу албатта раҳбарият томонидан жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовга берилган имконият ва билдирилаётган ишонч меваси. 

Ўзбекистон кубоги финалидаги рақибимиз аввалги йилларда бўлгани каби Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби "Пахтакор" жамоаси бўлади.

"Пахтакор" финал йўлигача Тошкентда "Сўғдиёна" (8:1) ва "Қизилқум" тўсиғидан ўтиб, ярим финалда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди. АГМК эса дастлаб Тошкентда "Локомотив"ни йирик ҳисобда доғда қолдириб, кейинчалик "Металлург" (4:3) ва "Насаф"дан устунлик қилди.

Бу галги финал ўйини 20 декабрь куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтади. АГМК шу куни Ўзбекистон кубоғида ғолибликни қўлга киритиб, тарихий мавсумга айланган 2020 йилда бронза медаллари қаторига Ўзбекистон кубоги совринини ҳам қўшиб қўйишга интилади", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.


Ўзбекистон Кубоги, ярим финал.

16 декабрь, чоршанба

АГМК – «Насаф» 1:0

Гол: Баҳром Абдураҳимов (16)

Олмалиқ шаҳри, ОКМК спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Алишер Файзиев

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Жасур Умаров, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов (2.Акмал Шораҳмедов, 86) - 23.Йован Жокич, 5.Дилшод Жўраев, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 67) - 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 76), 7.Элгужа Григалашвили (31.Сайдулло Раҳматов, 76)

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.

«Насаф» — 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (19.Ҳусайн Норчаев, 65), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев (50.Шоҳмалик Комилов, 80), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Соибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Файсал Траоре, 18.Жавоҳир Эсонқулов,  70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантириш: Ҳусниддин Ғофуров (39).

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика