Latest news

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  69 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди News

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди

Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган АГМК футзал жамоаси бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

АГМК футзал жамоасини кутиб олиш учун клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари ҳам чиқишди. Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Осиё чемпионатида АГМК клуби тарихидаги энг яхши натижа, яъни мусобақанинг тўртинчи ўринини қўлга киритди. Шу боисдан ҳам ёш таркиб билан қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва АГМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петровга зарбоп чопон кийдирилди. Шунингдек, барча футзалчиларни карнай-сурнай садолари ва гуллар билан кутиб олинди.

Футзал жамоасини кутиб олган ОКМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов ва клуб бош директори Мухтор Қурбонов чиқишди. Шунингдек, АГМК телеканали мухбирлари ҳамда "championat.asia" сайти ходимлари мазкур жараённи ёритиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига келишди.

Қайд этиш керакки, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати ярим финалига чиқди ва мазкур мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа давомида жами 6 учрашув ўтказган жамоамиз 3 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди. Гуруҳда ва 3-ўрин учун бўлган баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига имконият бой берилган бўлса, ярим финалда Эрон клуби "Мес Сунгун" ғалаба қозонди. Гуруҳда "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" ва чорак финалда Таиланднинг "Порт" жамоалари эса доғда қолдирилди. 

Шу тариқа АГМК футзал жамоаси Осиё чемпионатида 24 маротаба гол киритиб, ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборди. Жамоамиз киритган голларга Акбар Усмонов (6), Даврон Чориев (6), Ихтиёр Ропиев (5), Илҳомжон Ҳамроев (2), Ҳусниддин Нишонов (2), Дилшод Раҳматов, Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматовлар муаллифлик қилишди.

Бугун Тошкентга қайтиб келган футзалчиларимиз эндиликда бугундан старт оладиган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришади.










Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика