Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  3 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  13 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Афсонавий Бобби Чарльтон Англия терма жамоаси машғулотига ташриф буюрди + ФОТО News

Афсонавий Бобби Чарльтон Англия терма жамоаси машғулотига ташриф буюрди + ФОТО

Шу кунларда бутун дунё бўйлаб миллий терма жамоалар ЖЧ-2018 саралаш доирасидаги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Шу жумладан, Европа қитъасида саралашнинг "F" гуруҳида 20 очко билан якка пешқадам бўлиб турган Англия терма жамоаси ҳам. Гарет Саутгейт бош мураббийлигидаги инглизлар 5 октябь санасида Словенияни уйда қабул қилишса, 8 октябрда Литва меҳмони бўлишади. Инглизлар гуруҳда яна битта ғалабани қўлга киритишса Жаҳон чемпионати масаласини расман ҳал этишган бўлишади. Айни пайтда жамоа ана шу икки беллашувга тайёргарликни бошлаган. Кеча Англия терма жамоаси машғулотига афсонавий футболчи сэр Бобби Чарльтон ташриф буюрди.


Англия терма жамоаси эндиликда айнан Бобби Чарльтон номи берилган майдонда машғулот ўтказади.


Сэр Бобби жамоанинг мундиалга чиқиши мумкинлигини назарда тутиб ўйинчиларга мурожаат қилди ва шундай деди: - Умид қиламан, сизлар менга ҳаётимдаги энг ажойиб хотиралардан бирини тақдим этасизлар.


"Бизда ҳеч қачон бундай имкониятлар бўлмаган, умид қиламан сиз буни қадрига етасиз. Мен футболчи бўлганимда ҳар дақиқани севардим, куннинг ҳар дақиқасини", - деди Чарльтон.


Сэр Бобби Чарльтон 11 октябрь куни 80 ёшни қарши олади. Шу сабаб инглизлар бош мураббийи Гарет Саутгейт ўйинчиларнинг имзоси ва 80 рақами туширилган терма жамоа футболкасини совға қилди.


Уэйн Руни терма жамоадан кетганидан сўнг Харри Кейн асосий юлдузлардан бирига айланди. Кечаги машғулотда футболчилардан айнан Кейн Чарльтоннинг олдига бориб у билан суҳбатлашди. Ваҳоланки, Кейн ҳали расман терма жамоа сардори деб эълон қилинганича йўқ. Лекин, шунга қарамай "Тоттенхэм" ҳужумчиси одатда сардорларга ҳос ҳаракатни амалга оширди.


Саутгейт ва Чарльтон ўзаро суҳбатлашишмоқда.


Англия терма жамоаси ўтмиши ва бугуни.


Англия терма жамоаси ўтмиши ва келажаги.



Якунда ҳамма биргаликда умумий суратга тушишди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика