Latest news

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  10 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5

Афғонистон ёрдамчи мураббийи: "Кейинги йилларда Афғонистон, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади" News

Афғонистон ёрдамчи мураббийи: "Кейинги йилларда Афғонистон, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Парагвайга қарши ўйиндан сўнг (1:3) Афғонистон ёрдамчи мураббийи сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Сабаби Парагвай биздан бир кун кўп дам олди. Биз эса Андижонда ўйин ўтказиб, пойтахт сари йшлга отландик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Учрашув арена ёки зангори экран қаршисида кузатган мухлислар учун қизиқарли руҳда ўтди деб ўйлайман. Бироқ бизга халқаро тажриба етишмагани панд берди. Бу жаҳон чемпионатидаги илк иштирокимиз эди. Ўйин давомида ишончли ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб юборгач, ўзимизга кела олмадик.

Ўйиндан аввалги машғулотларда пенальтилар борасида шуғуллангандик, бироқ беллашувда пенальтилар сериясига боришни хаёлимизга ҳам келтирмадик, балки ғалаба учун ҳаракат қилдик.

Осиё жамоаларини ҳам кузатиб боряпман. Эрон дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, Ўзбекистон эса муваффақиятсизликка учради. Менимча, кейинги йилларда Афғонистон, шунингдек, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади".

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этиб, нимчорак финалга қадар етиб борди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика