Latest news

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

afcasiancup.com: Улар қандай чиқишди? Ўзбекистон News

afcasiancup.com: Улар қандай чиқишди? Ўзбекистон

Осиё Кубоги расмий веб-сайти afcasiancup.com Ўзбекистон терма жамоасининг қандай қилиб Осиё чемпионатига чиққани ҳақида тўхталиб ўтди.
Маълумот учун:
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Қитъа чемпионатларидаги иштироки: 5 (1996, 2000, 2004, 2007, 2011)
Энг яхши кўрсаткич: 4-ўрин (2011)
Ўйинлари сони: 20 (9 ғалаба, 3 дуранг, 8 мағлубият)

Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача беш марта Осиё Кубогида қатнашган бўлиб, энг яхши кўрсаткичга 2011 йил Қатарда ўтказилган мусобақада эришган. Ўшанда жамоа учинчи ўрин учун кечган беллашувда Жанубий Кореяга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, якунда тўртинчи ўрин билан кифояланганди.

Орадан вақт ўтиб навбатдаги қитъа биринчилиги саралаш босқичини ижобий ўтказган Ўзбекистон термаси яна Осиё чемпионатига йўл олди. Саралашдаги дастлабки баҳсни ўз майдонида Гонконгга қарши ўтказган жамоа 0:0 ўйнади. Кейин эса сафарда БАА билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ўйинда ўзбекистонликлардан Шоҳрух Гадоев гол урганди.

Кейинги учрашувларга келиб Ўзбекистон ғалаба нашидасини сурди: Вьетнам 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Сардор Рашидов билан Игорь Сергеев биттадан тўп киритган бўлса, яна бир голни вьетнамликлар ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб қўйди. Жавоб беллашувида эса 3:0 ҳисоби қайд этилди. Яна Рашидов билан Сергеев, шунингдек Воҳид Шодиев ўзини кўрсатди.

Ундан кейинги беллашув Гонконг билан ўтказилди ва бунда 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Бу учрашувда Воҳид Шодиев билан Одил Аҳмедов гол муаллифлари бўлишди.

Ниҳоят гуруҳдаги охирги ўйинни ўз майдонида БААга қарши ўтказган Ўзбекистон 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Игорь Сергеев томонидан киритилган гол ўзбекларга кетма-кет олтинчи марта Осиё чемпионатида қатнашиш эшигини очди.

Жамоа Австралиядаги қитъа биринчилигида "В" гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика