Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  3 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Аднан Ораховац: "Ўзбек клубларидан таклиф олдин ҳам бўлган, Таиландда клублар Бразилиядан легионер олади, Филипосян уйдан ош олиб келган" News

Аднан Ораховац: "Ўзбек клубларидан таклиф олдин ҳам бўлган, Таиландда клублар Бразилиядан легионер олади, Филипосян уйдан ош олиб келган"

Уни ўзбекистонлик мухлислар "Пахтакор" ва "Динамо"даги фаолияти билан яхши танишади.

2014 йил якунида Боян Миладинович "Пахтакор"ни тарк этган, "шерлар" раҳбарияти эса унинг ўрнига черногориялик Аднан Ораҳовацни таклиф қилганди. Ҳимоячи ўртамиёна бўлишига қарамай дастлабки мавсумида клуб билан чемпионликни қўлга киритганди. Биздаги маълумотларга кўра, унга бугунги кунда ҳам Суперлига клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўзида кўришни истаётганлар йўқ эмас. Хўш, Аднан Ораҳовац Ўзбекистонга қайтадими? Бу борада тўп тепар билан батафсил суҳбатлашдик. 

- Ўзбекистондан сўнг Таиландда узоқ вақт тўп тепдингиз айниқса "Прачуап"да. Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Албатта Таиландда оз эмас, кўп эмас 5 йил тўп тепдим. Ҳозирги кунда оилам даврасида ҳордиқ чиқармоқдаман. Формамни ушлаб туриш учун уйда индивидуал шуғулланяпман. Бу орада янги таклифларни кутмоқдаман. 

- Артём Филипосян билан "Прачуап"да бирга ўйнагансиз. Ўша вақтда Артём ёши катта футболчи сифатида жамоага борганди. Унинг қайси сифатларини ҳурмат қиласиз?

- Артём билан бирга клубда яхши даврларни ўтказдик. Ҳозир ҳам ҳалигача алоқаларимизни сақлаб қолганмиз. Тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Артём жуда яхши инсон. Футболчи сифатида ҳақиқий профессионал характерга эга. Машғулотдами, ўйиндами 200 фоиз кучини ишга солишга одатланган. Унинг бу ҳислатларини қадрлаган бўлардим. 

- Ҳамма мамалакатда футбол ривожланаётганини кўриб турибмиз. Таиландда футболнинг айнан қайси бўғини ёки қисми ривожланмоқда, дейиш мумкин? 

- Таиландда футбол жуда яхши даражада. Ҳар бир клубнинг сметаси катта. Шунга яраша легионерлар олишади, уларнинг аксариятини бразилияликлар ташкил қилади. 

- "Пахтакор" орқали мухлисларга танилгансиз. Айтингчи бу клуб билан сизни нима боғлаб туради? 

- Бу жамоада 2,5 йил тўп тепдим. Қандай қилиб унутиш мумкин? "Пахтакор" катта клуб, улкан тарихга эга. Жамоага келган дебют йилимдаёқ чемпион бўлганим ёдимда. Ҳар бир ўйинда майдонга тушгандим, голлар ҳам урганман. Клубда мени ҳурмат қилишарди. У ердагилар, Ўзбекистондаги дўстларим билан илиқ муносабатларимиз сақланиб қолинган. 

- Бир неча йил олдин суҳбатлашганимизда Таиландда узоқ вақт қолишни истаётганингизни айтган эдингиз. Ўша пайтда ҳам ўзбек клублари таклиф билан чиққан. Ҳозирги чорловлар сизни қизиқтирадими?

- Аввал ҳам чорловлар келган. Таиландда молиявий жиҳатларини ўйлаб, оилам учун ишлаб олиш мақсадида қолгандим. Ҳозир эркин агентман. Агар таклифлар бўлса албатта қизиқиб кўраман. Ўзбекистонда ўйнашдан, дўстларимни кўришдан хурсанд бўламан. 

- "Бухоро" ва "Бунёдкор" таклифлари ростми?

- Бу борада ҳеч нарса айта олмайман. Агентлар иш олиб боришади, мен қайтишга тайёрман. 

- Ўзбекистонни соғинганда кўз олдингизга келадиган 3та нарса нима?

- Дўстлар, таомлар, футбол муҳити. 

- Таом ҳақида гап очдингиз. Сўнгги маротаба қачон палов едингиз?

- Артём Филипосян билан ўйнаганимда у уйидан Таиландга палов олиб келганди (кулади). 

- Чемпионлик учун кимда имконият катта?

- Кураш "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасида ўтган йилда бўлгани каби охирги тургача кечади. Уларда кучли жамоа бор. Лекин "Насаф"ни ҳам ҳисобдан чиқариш керак эмас. Уларда ёшлардан иборат яхши жамоа шаклланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика