Адама Траоре: "Ла Лигага қайтишга умид қиламан"
19 oct 2022 19:27
News
Адама Траоре: "Ла Лигага қайтишга умид қиламан"
Испаниялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Испанияда ўтказди. У ушбу муддат ичида болалиги ўтган "Барселона"да ижара асосида ўйнади ва янги мавсум старти аввалида "бўрилар" сафига қайтди. Футболчи сешанба куни "Кристал Пэлас"га қарши кечган учрашувда (2:1) гол урди. Шундан сўнг AS нашри томонидан унинг ватанига қайтишни режа қилаётгани ё йўқлиги сўралди:
"Ҳа, албатта. Испания — мен туғилган ва энг севадиган мамлакат. Қайтишим аниқ, лекин қачонлигини вақт кўрсатади. Мен бир неча ойга "Барселона"га қайтдим. Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин мен у ерга қайтдим ва ёрдам бердим ва бир кун келиб яна қайтаман. Айнан қайси жамоага эканлигини билмайман. Ҳозир бор эътиборимни ушбу мавсумга қаратганман ва ўсишда давом этаман", — деди 26 ёшли ҳужумчи.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments