Latest news

12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  0 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3

Адама Траоре "Вулверхэмптон"ни АПЛда олиб қолиш учун курашади News

Адама Траоре "Вулверхэмптон"ни АПЛда олиб қолиш учун курашади

Мавсум сўнгида клуб билан шартномаси тугашига қарамай, Адама Траоре жамоасини юқори лигада қолиши учун ёрдамлашади.

Бу вазифа бажарилгачгина у ўзининг келажаги ҳақида ўйлаши мумкинлигини айтиб ўтди. 26 ёшли вингер Хулен Лопетеги қўл остида "Вулверхэмптон"ни қуйи лигага тушиб кетишдан сақлашда кўмак берганидан кейин бирор пайт клуб иерархияси билан у билан янги шартнома борасида гаплашиши мумкинлигини билдирди.

У шундай деди: “Менимча, ҳамма менинг шартномам ҳақида сўраяпти. Мен учун ҳозир жамоанинг ўсишига ёрдам бериш ҳамма нарсадан муҳим ва кейин нима бўлишини кўрамиз.

Мухлислар вазиятни, босимни ва парда ортидаги воқеалар ҳақида билмайди. Улар нима бўлаётганини ижтимоий тармоқлардан кузатишади. Уларнинг баъзилари сохта бўлиб чиқади. Мухлислар учун энг муҳими ОАВда чиқаётганларнинг қайсилари ҳақиқат эмаслигини тушуниш ва баъзан футболчиларни тинглаш.

Футболчилар босимни бошқача қабул қилишади. Мен учун бу ишининг бир қисми. Мен футболчи бўлишдан завқ оламан. Майдонда бўлиш ва ўйиндан завқ олиш учун кўп мехнат қиламан.

Мен босимни яхши кўраман. Одамларнинг ҳақ эмасликларини исботлашни яхши  кўраман.

Шартнома масаласи… Бу клубга боғлиқ. Клуб мен билан бу борада гаплашиб олиши керак. Гаплашиб олгач нима бўлишни кўрамиз”.

Адама Траоре ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини болаликдаги жамоаси "Барселона"да ижара асосида ўтказди. Ўша пайтда унга "Тоттенхэм"дан қизиқиш бўлаётган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика