Аброр Аҳмедзянов: "Осиё чемпионатидан кейинги дастлабки учрашувда иштирок этдик. Янги паркет бироз ноқулайлик туғдирди"
11 jul 2024 22:34
News
Аброр Аҳмедзянов: "Осиё чемпионатидан кейинги дастлабки учрашувда иштирок этдик. Янги паркет бироз ноқулайлик туғдирди"
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Осиё чемпионатидан кейинги дастлабки учрашувда иштирок этдик. Бир ҳафтадан буён интенсив машғулотлар ўтказиб келмоқдамиз. Эртанги учрашувда натижани яхшилаймиз.
- Бугун терма жамоамиз ўйинида вазиятларни унумли фойдаланиш бўйича муаммолар кузатилди. Бунга сабаб нима?
- Бироз омадимиз келмади холос.
- Гватемалалик футзалчиларнинг маҳоратига қандай баҳо берасиз? Жаҳон чемпионатида эса Гватемаладан ҳам кучлироқ рақибларга қарши тўқнаш келамиз. Гватемалалик футзалчиларга қарши ҳаракатланиш қанчалик қийин бўлди? Ваҳоланки бугунги рақибимиз топ жамоа ҳисобланмайди.
- Ҳозирги кунда кучсиз терма жамоаларнинг ўзи йўқ. Рақибимиз ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этди.
- Бугунги учрашувда терма жамоамиз қандай қийинчиликларга дуч келди?
- Янги паркетга мослашиб кетиш қийин кечмоқда.

Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments