Абрамович “Челси”ни сотмайди
01 jun 2018 22:56
News
Миллиардерга яқин манбанинг The Bell нашрига тасдиқлашича, россиялик миллиардер “Челси”ни сотмайди.
Илгарироқ The Times нашри бизнесмен клубни сотиш вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар тарқатганди.
Абрамовичга Буюк Биританияга кириш визаси берилмагач, у Исроил фуқаролигини олишга эришди ва эндиликда у Қироллик ҳудудида бир йилнинг олти ойи мобайнида эркин юриш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Абрамович 2003 йилнинг июнида 140 миллион фунт эвазига “Челси”ни сотиб олгади. Бу ўша пайтда инглиз футболи тарихида йирик воқелик сифатида эътироф этилганди.
Link :
Source : The Bell телеграм канали
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments